Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:41

BahsOnline: Болаларга диний таълим бериш чиндан ҳам хавфлими?


Янгийўллик бир гуруҳ аёлларнинг яширин боғчада болаларга диний сабоқ бериши ортидан озодликдан маҳрум этилгани BahsOnlineнинг 10 декабрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05да ўтказилган навбатдаги мунозарасига туртки бўлди. Ўзбекистонда болаларга ёшлигидан бошлаб диний сабоқ беришнинг тарафдорлари ва бунга қаршиларни баҳсга таклиф қилдик.

ОzodNazar эшиттиришида 3 декабрь куни тошкентлик руҳшунос олим Маҳмуджон Йўлдошевнинг, болаларга мактаб ва боғчаларда диний таълим берилишига қарши эканини баён қилиб, “бола ёшлигидан диний йўлга чуқур кириб қолса, кейин уни чиқариш қийин бўлади”, деган хулосаси кучли мунозарага сабаб бўлди.

Ўзбекистонлик собиқ имом, айни пайтда Швецияда яшайдиган Муҳаммадсолиҳ Обутов Маҳмуджон Йўлдошевнинг бу позициясига қатъий қарши эканини айтаркан, “ҳар бир мусулмон болалигидан бошлаб диний таълим олишга ҳақли, аҳолисининг 90 фоиздан кўпини мусулмонлар ташкил қиладиган Ўзбекистон мактабларига ислом дини фан сифатида киритилиши шарт”, дейди.

Ўзбекистон Конституциясига кўра, фуқароларнинг эътиқод ва диний эркинликлари кафолатланган. Лекин Ўзбекистон мактаб ва боғчаларида диний билим бериш бошқа бир қонун билан тақиқланган. Рухсат этилган мадрасалардан бошқа жойларда диний таълим берганлар қонун билан таъқиб қилинади.

Ҳукумат бунинг сабабини ёшларнинг диний радикал оқимларга қўшилиб қолиш хавфи олдини олиш мақсади билан изоҳлайди.

Аммо, болаларга диний таълимни ёшлигидан бериш тарафдорлари фикрича, исломий тарбия болаларнинг гуноҳ ишлардан узоқ юришини, маънавияти пок бўлишини, ҳаромдан ҳазар қилишини таъкидлайди.

Озодлик ана шу мавзуни мунозара қилиш учун 10 декабрь, чоршанба куни, Тошкент вақти билан соат 19.05 да ўтказилган BahsOnlineга тошкентлик руҳшунос олим Маҳмуджон Йўлдошев ва ўзбекистонлик собиқ имом Муҳаммадсолиҳ Обутовни баҳсга таклиф қилди.

Баҳснинг тўлиқ шаклини қуйида тингланг:

BahsOnline: Болаларга диний таълим бериш чиндан ҳам хавфлими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:30 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG