Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:38

Озодликнинг Туркманистондаги уч мухбири сўроқ қилинмоқда


Озодликнинг Ашхободдаги мухбири гўшт учун навбатни суратга олгани учун таҳдидга учрамоқда.
Озодликнинг Ашхободдаги мухбири гўшт учун навбатни суратга олгани учун таҳдидга учрамоқда.

Озодликнинг Лебоб вилоятидаги мухбири Усмон Холлиев ўтган шанба куни фуқаро кийимидаги полиция ходимлари тарафидан Туркманистон хавфсизлик хизмати идорасига олиб кетилган.

“Усмон Холлиев тўрт соат давомида сўроқ қилиниб¸ уйга қўйиб юборилди”¸ деб ҳабар қилди Озодликнинг яна бир мухбири Мардон Сариев.

Усмон Холлиевнинг ўзи эса¸ Озодлик билан суҳбатда ҳибсга олиниш тафсилотларини гапириб берди:

- Менинг ҳибсга олинишимга Туркманобод шаҳридаги элликта турар жойнинг бузилишини видеотасвирга олганим сабаб бўлди. Мени ўша ерни ўзидан машинага солиб олиб кетишди. Агар қаршилик қилсанг¸ қўл оëғингни кишанлаб ташлаймиз дейишди¸ дейди Холлиев.

Бундан 10 кун олдин Озодликнинг Ашҳободдаги мухбири¸ 60 яшар Султоной Очилова гўшт бозоридаги навбат билан боғлиқ можарони суратга олаëтганида қўлга олинган эди.

Султоной Очилова полициянинг кучайтирилган наряди воситасида Туркманистон хавфсизлик хизмати идорасига олиб келиниб¸ сўроқ қилинганидан кейин кечга яқин уйига қўйиб юборилган.

Султоной Очилованинг фотоаппарати мусодара қилинган.

Султоной Очилованинг пойтахтдаги “Мир” бозоридаги гўшт дўконлари олдидаги ур-йиқитни расмга олгани мамлакат осойишталигига таҳдид деб малакаланган.

Ўтган ҳафта Озодликнинг яна бир мухбири Туркманистон хавфсизлик тизимлари тарафидан қўлга олинган эди.

Мухбирнинг оиласи унинг исми очиқланмаслигини илтимос қилди.

Озодликка маълум бўлишича¸ 30 ëшлик бу журналист йигит Ашхобод кўчалари ва бозорларини тасвирга олаëтганида ҳибсга олинган.

Айни пайтда Туркманистон қамоқларида ўнлаб журналист ва фуқаровий жамият фаоллари жазо ўтамоқда.

Улардан бири туркманистонлик таниқли журналист Сардор Раҳимов 2002 йилдан бери қамоқда қолмоқда.

Ўтган йили Озодлик радиоси мухбири Равшан Ëзмуҳаммедов собиқ Чоржўй ҳозирги Туркманобод шаҳрида қўлга олиниб икки ҳафта қамоқда қолган эди.

Ëзмуҳаммедов Туркманистон аксилтеррор идораси тарафидан қўлга олинган эди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Халқаро Амнистия, Human Rights Watch, оммавий ахборот воситалари ходимларини муҳофаза қиладиган "Чегара билмас мухбирлар" ташкилотлари ва Европо Иттифоқи Равшан Ëзмуҳаммедовнинг озод этилишини талаб қилганидан кейингина Озодлик мухбири Равшан Ëзмуҳаммедов ҳибсдан чиқарилган эди.

Озодлик радиоси журналистлари Туркманистонда тазйиқ ва ҳибсларга мунтазам дуч келишади.

2006 йилда туркман қамоқхонасидан Озодлик мухбири Ўғилсапар Муродованинг жасади яқинларига қайтарилган эди.

Мустақил кузатувчилар¸ Туркманистонни сўз эркинлиги ва демократия энг кўп топталаëтган давлатлардан бири сифатида баҳолаб келади.

XS
SM
MD
LG