Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:01

Ўшда Charlie Hebdo'га қарши митинг ўтказилди

Ўш шаҳри марказида 24 январь куни Парижнинг Charlie Hebdo журналида яна Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васалламга карикатура эълон қилинганига норозилик сифатида митинг ўтказилди. Митингда 500 дан ортиқ одам ишитрок этгани хабар қилинди.

Ўш шаҳри марказида 24 январь куни Парижнинг Charlie Hebdo журналида яна Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васалламга карикатура эълон қилинганига норозилик сифатида митинг ўтказилди. Митингда 500 дан ортиқ одам иштирок этгани хабар қилинди.

Ўш шаҳри марказида 24 январь куни Парижнинг Charlie Hebdo журналида яна Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васалламга карикатура эълон қилинганига норозилик сифатида митинг ўтказилди. Митингда 500 дан ортиқ одам ишитрок этгани хабар қилинди.

Бундан бир неча кун аввалроқ Қирғизистон пойтахти Бишкекда ҳам мингга яиқн одам иштирок этган мана шундай митинг ўтказилган эди.

23 январь –жума куни Эрон, Афғонистон, Покистон ва Хиндистонда ўн минглаб мусулмонлар париждаги Charlie Hebdo журналида Муҳаммад саллолоҳу алайҳи вассаламга карикатура эълон қилинганига қарши норозилик намойиши ўтказди.

Эроннинг бир неча шаҳрида оммавий намойишлар жума намозидан сўнг бошланди. Афғонистоннинг Хирот шаҳрида 20 минг, Кобулда бир неча юз одам намойишга чиқди. Покистон пойтахти Исломободда намойишга чиққан 15 минг одам Франция байроқларига ўт қўйди ва аксилфранцуз чақирқиларини ҳайқирди.Карачида 4 минг, Пешоварда 2 минг, Хиндистоннинг Кашмир вилоятидаги сринагар шаҳрида 3 минг одам норозилик билдиргани айтилмоқда.

Муҳаммад пайғамбарга карикатура эълон қилиб келган Париждаги Charlie Hebdo журналига 7 январь куни уюштирилган ҳужумда 12 кирши ҳалок бўлган эди. Журналининг 14 январь куни чоп этилган янги сонида ҳам Муҳаммад алайҳиссаломга карикатура эълон қилинган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG