Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:37

Тўражонзода: "Каримов муфтийни ватанга қайтаришни мендан сўраган эди"


Ҳожи Акбар Тўражонзода Тожикистонда энг нуфузли давлат арбоби ва диний раҳнамолардан бири ҳисобланади
Ҳожи Акбар Тўражонзода Тожикистонда энг нуфузли давлат арбоби ва диний раҳнамолардан бири ҳисобланади

Тожикистоннинг собиқ муфтийси Ҳожи Акбар Тўражонзода Ўзбекистон президенти ундан Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳижратдан қайтаришни сўраганини эътироф этди.

Озодлик билан хос суҳбатда тожикистонлик таниқли диний ва сиёсий арбоб Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни Ливиядан ватанига қайтариш масаласи 1996 йилда Ўзбекистон президенти билан учрашуви чоғида кўтарилганини айтди.

У, шунингдек, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хавфсизлик идоралари билан ҳамкорлик қилгани ҳақидаги баъзи шахслар даъволарини "асоссиз бўҳтон", дея рад этди.

"У фақат Худонинг хизматида эди", - деди Ҳожи Акбар Тўражонзода.

Унинг айтишича, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфдан Ўрта Осиёлик мусулмонларга "буюк мерос қолмоқда".

Аммо, тожик диний пешвосининг ишонишича, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф "ўрнини босадиган олим Ўзбекистонда ҳозир йўқ".

"Бугунги замонамизда у кишидек сермаҳсул олим.... мавжуд эмас," - деди Ҳожи Акбар Тўражонзода.

Ҳожи Акбар Тўражонзода Озодлик билан хос суҳбатда "яқин дўсти" ўлимидан шок ҳолатига тушганини айтди.

Ҳожи Акбар Тўражонзода билан тўлиқ суҳбатни қуйида тингланг:

Ҳожи Акбар Тўражонзода билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:02 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG