Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:43

Озодлик ҳамкори Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф


Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Озодлик радиосининг сиёсий, ижтимоий лавҳа ва дастурларини тайёрлашда ҳисса қўшган.
Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Озодлик радиосининг сиёсий, ижтимоий лавҳа ва дастурларини тайёрлашда ҳисса қўшган.

10 март куни кутилмаганда вафот этган шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф кўп йиллар давомида Озодлик радиосида диний шарҳловчи сифатида ҳам фаолият қилган.

Марҳум 1993-97 йилларда Ливияда мажбурий муҳожиратда яшаган пайтларданоқ Озодлик билан ҳамкорлик қила бошлаган. 2007 йилгача давом этган ҳамкорлик натижасида “Қадриятлар” диний-маърифий дастури Озодлик тингловичлари эътиборига ҳавола қилинган.

Бундан ташқари, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Озодлик радиосининг сиёсий, ижтимоий лавҳа ва дастурларини тайёрлашда ҳам ҳисса қўшган.

Жумладан, 2006 йилнинг 19 февраль куни эфирга берилган Қурултой дастурининг “Ислом ва демократия” мавзусидаги сонида Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф иштирок этган эди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфи иштирокидаги Қурултой дастури: "Ислом ва демократия"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:44:07 0:00
Бевосита линк

У кишининг 1997 йилда муҳожиратдан Ўзбекистнга қайтишида Озодлик радиосининг роли ҳам бўлган.

1997 йилда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов иштирокидаги матбуот анжуманида Озодликнинг ўша пайтдаги мухбирларидан бири Фурқат Яквалхўжаев давлат раҳбарига “Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфдек олим қачонгача муҳожиратда юради, у кишининг Ўзбекистнга қайтишига қачон изн берилади”, маъносидаги саволни берган эди.

Президент Каримовнинг “ у кишининг Ўзбекистонга қайтишига қаршилигим йўқ”, деган жавоби 5 йиллик муҳожиратдан кейин шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ватанига қайтиши учун йўлларни очиб берган эди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 10 март куни Тошкентда, кутилмаганда, юрак хуружидан вафот этди.

Озодлик жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради.

XS
SM
MD
LG