Линклар

Шошилинч хабар
10 октябр 2024, Тошкент вақти: 09:34

Хориждан Ўзбекистонга машина олиб кириш қанчага тушади?


HUMMER H3
HUMMER H3

Хорижда харид қилинган машинани мамлакат ичкарисига олиб кириш жараёнидаги тўсиқлар ва бож тўловининг катталиги билан Ўзбекистон нафақат Марказий Осиё, балки дунё бўйича энг етакчи давлатлардан бири ҳисобланади. Хориждан машина олиб кириш билан боғлиқ саволлар тўхтамаётгани учун ушбу мавзуни жонли эфирда муҳокама қилдик.

Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда автомобиль ишлаб чиқариш саноати йил сайин ривожланаётганини таъкидлаб, бу борадаги мувафаққиятларни кўз-кўз қилиб келади.

“Ўзавтосаноат” компанияси сайтига кўра, GM Uzbekistan қўшма корхонасида 2014 йили 245700та автомобиль ишлаб чиқарилган.

Мамлакатда йилига 200 мингдан зиёд машина ишлаб чиқарилаётганига қарамай аксар ўзбекистонликлар учун маҳаллий автомобилларни харид қилиш имконсиз бўлиб қолмоқда.

Машина нархининг қимматлиги, ойлаб баъзида йиллаб навбат кутиш каби тўсиқлар боис ўзбекистонликлар хориждан автомобиль олиб келиш имконларини изламоқда.

Лекин хорижда харид қилинган машинани мамлакат ичкарисига олиб кириш жараёнидаги тўсиқлар ва бож тўловининг катталиги билан Ўзбекистон нафақат Марказий Осиё, балки дунё бўйича энг етакчи давлатлардан бири ҳисобланади.

Хориждан Ўзбекистонга машина олиб кириш қанчага тушади?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:46 0:00
Бевосита линк

Озодликка деярли ҳар куни хориждан машина олиб кириш тартиб- қоидалари билан қизиққан ўзбекистонликлардан мурожаатлар бўлади.

Саволлар тўхтамаётгани учун ушбу мавзуни жонли эфирда муҳокама қилишга қарор қилдик.

XS
SM
MD
LG