Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:30

OzodMaktub: Арзон кўмир Оқсаройдан чиқмаяпти!


Муаммоларни ҳал қилишни сўраб президентга хат ëзган йигит
Муаммоларни ҳал қилишни сўраб президентга хат ëзган йигит

Қишлоғимизда электр кунига тўрт соат узатилади, газни эса умуман унутиб қўйганмиз, дея шикоят қилади Ўзбекистон президентига Самарқанд вилояти Иштихон туманидан мактуб йўллаган деҳқон Мақсуд Маҳмудов.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жаноби олийларига Самарқанд вилояти Иштихон туманида истиқомат қилувчи оддий фуқаро (деҳқон, мардико) Мақсуд Маҳмудовдан

Очиқ хат

Жаноб Президент!

Бизнинг қишлоқда электр бир кунда эрталаб 1 соат кечаси 3 соат, яъни жаъми 4 соат берилади.

Табиий газ эса эсимиздан аллақачон чиқиб кетган.

Кўчаларимизда юриб бўлмайди.

Давлатимизга “оғирлигимиз” тушмасин дея, пул йиғиб, йўлларни таъмирламоқчи ҳам бўлдик.

Аммо, биз деҳқонларда ортиқча пул нима қилсин!

Ишимиз чала қолди.

Табиий газ йўқлиги экологиямизга жиддий зарар етказмоқда: дарахтлар кесаверганимиздан ён атрофимиз саҳрога айланди.

Мен сизларни арзон кўмир билан таъминлашга буйруқ берган эдим-ку, демоқчимисиз?

У кўмирлар Оқсаройдан чиқмаяпти.

Менимча, Сизда ҳам газ бўлмаса керак.

Майли, бизга газ керакмас. Хоҳлаганингизча сотинг, лекин электрни 24 соат беринг!

Бизни ўйламасангиз, Она Табиатга раҳмингиз келсин!

Биз нима қилайлик? Дарахтларни кесмасак, қишда совуқдан ўлиб қоламиз-да!

Қиш пайти мактаблардаги болалар аҳволини кўрганмисиз?

Қаёқдан ҳам кўрасиз!

Сиз келишингизга мактабларга газ берилади, кетганингиздан сўнг яна шу аҳвол.

Бечора болаларга раҳмингиз келсин!

Гапирсам гап бир дунё...

Ҳеч бўлмаса, узлуксиз ток узатиб туриш қўлингиздан келар?

Бу гапларни мен Канада чегарасига чиқиб айтаётганим йўқ.

Томорқамда туриб буларни айтаяпман.

Шу арзимас илтимосим учун дорга осмассиз?!

Ҳурмат билан оддий фуқаро Мақсуд Маҳмудов

XS
SM
MD
LG