Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:12

Ўғри урган кампирлар Каримовга мурожаат қилди


Тошкентда ёлғиз қарияларни тўнаш холлари сўнгги йилларда кўпаймоқда. Шундай ўғирлик қурбони бўлган бир гуруҳ ёши кекса ўзбек фуқаролари ўғрилардан ҳимоялашни сўраб президент Ислом Каримовга мурожаат қилди. Тошкентлик 78 ёшли ёлғиз қария ва пенсионер Нина Дмитриевна Насретдинова икки йил аввал ўғирлик қурбони бўлган.

Тошкентлик 78 ёшли ёлғиз қария ва пенсионер Нина Дмитриевна Насретдинова икки йил аввал ўғирлик қурбони бўлган.

Куппа-кундузи нон сотувчиси қиёфасидаги ўғри Нина Дмитриевнанинг йиғиб қўйган бир миллион сўмдан кўпроқ пулини ўғирлаб кетган.

- Кимдир эшигимни тақиллатиб, қўлимга нон тутқазиб: "Телефон қилсам бўладими", деди. Мен телефонни олиб чиқиб бердим. Кейин: "Беш минг сўмни майдалаб беролмайсизми?" деди. Ётоқхонага кириб, шкафимдан бешта мингталикни олиб чиқиб бердим. У пулни қаердан олганимни кўриб турган эканми, ошхонага киришим билан тақир-туқур бўлди, келсам эшик ланг очиқ, у одам йўқ, шкафимни қарасам пул ҳам йўқ. Даволанишимга йиғиб қўйган бир миллион йигирма минг сўмимни ва 250 долларимни ўғирлаб кетибди. Уч йил давомида йиққан эдим буни. Долларлар 75 ёш юбилейимга берилган совға эди, - дейди Нина Дмитриевна.

Ўтган икки йил ичида тошкентлик пенсинер ўғрини ушлаб, пулини қайтариб беришни сўраб мурожаат этмаган жойи қолмади.

Ўғриларни топишда милициядан, прокуратурадан ҳам натижа бўлмагач у президент Ислом Каримовга мурожаат қилишга мажбур бўлганини айтади:

-Прокуратурага ҳам ёздим. Жавоб кутдим, кутдим, кейин Каримовга ёздим. Каримов бу йилни “Кексаларни эъзозлаш йили”, деб эълон қилган, зора натижа чиқар, деб президентга хат ёздик. “Ислом Абдуғаниевич қарияларни эъзозлаётганингиз учун Сизга раҳмат, фақат сиз биз ҳақимизда қайғуряпсиз”, деган мазмунда хат ёздик. Бошқа иложимиз қолмади. Органларга, милицияга давлат ҳисобидан шунча пул ажратилади, бир ўғрини ушлай олишмаса, – дейди тошкентлик қария.

Тошкентнинг Чилонзор туманидаги хонадонлардан бирида ёлғиз яшовчи 82 ёшли Светлана Михайловна Телентиева ҳам ўтган йили қароқчилик қурбони бўлди.

Телентиеванинг уйига талончилар коммуналчимиз деб, кириб, унга ўлдириш билан пўписа қилган ҳолда унинг пули ва қимматбаҳо нарсаларини ўғирлаб кетган.

Ҳозир қария тирик қолганига шукур қилмоқда. Лекин бундай жиноят такрорланмаслиги кафолатини қарияга ҳеч ким бермаяпти.

Кейинги йилларда пойтахт Тошкентда ёлғиз қарияларни тўнаш холлари кўпайди.
Кейинги йилларда пойтахт Тошкентда ёлғиз қарияларни тўнаш холлари кўпайди.

-Биз ҳозир ҳимоясиз қолдик. Милиция ҳимоя қилолмаяпти бизни. Бугун пулимизни олади. Эртага ўлдиради. Бу йил президентимиз Кексаларни қадрлаш йили, деб эълон қилган экан шу кишига мурожаат этяпмиз, бизни ўғри-қароқчилардан ҳимоя этинг, деб. Бошқа ҳимоячимиз қолмади, - дейди Светлана Михайловна.

Кейинги йилларда пойтахт Тошкентда ёлғиз қарияларни тўнаш ҳолатлари кўпайди. Қариялар орасида қароқчилар тарафидан ўлдириб кетилганлари ҳам бўлди. Ушбу жиноятларнинг тўқсон фоизи ҳали очилмаган.

Тошкентлик Нина Дмитриевнанинг айтишча, сўнгги икки йил ичида бешта танишини ўғрилар тўнаб кетган.

-Участкавой милицияни бурнини тагида шунақа ўғирликлар бўлаяпти. Ўғирлик миқдори кичик, ҳа майли, деб индамай келишди. Лекин ўғирликни кичик-каттаси бўлмайди. Булар ўғрини топишлари керак, бўлмас давом этаверади. Мен шахсан ярим жон бўлсам ҳам ўғрини топиш учуш охиригача курашаман, - дейди тошкентлик пенсионер Нина Дмитриевна Насретдинова.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармасидан олинган маълумотга кўра, ўтган йили шаҳарда ёлғиз пенсионерларни тўнаш ва ўлдириш билан боғлиқ ўттизга яқин ҳолат қайд этилган. Ундан олдинги йилда ҳам шунча ҳолат рўйхатга олинган. Лекин ушбу жиноятларнинг қарийб саксон фоизи очилмай қолаяпти.

Икки йил аввал таниқли ўзбек маърифатчиси, шоир ва педагог, жадидлик ҳаракатининг намояндаси Абдулла Авлонийнинг қизи, 91 ёшли Ҳакима ая Авлоний ўз уйида ўлдириб кетилган эди.

XS
SM
MD
LG