Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:16

Ўзбекистонликлар Георгий лентасига қарши акция бошлади


Facebook ижтимоий тармоғида “Биз Ўзбекистонда Георгий лентасига қаршимиз” номли янги гуруҳ ташкил этилди. Ушбу гуруҳга аъзо бўлганлар Георгий лентасининг Ўзбекистонда тарқатилиши ва тақилишига қарши чиқмоқдалар.

16 апрель куни Ўзбекистондаги Россия элчихонаси барча хоҳловчиларга Георгий лентасини бепул улашиш тадбирини бошлашини эълон қилди.

Ўзбекистонда лентанинг тарқатилишига қарши чиққанлар унинг “Россия империализми тимсоли” эканини айтишмоқда.

Георгий лентасини тақиқлаш чақириқлари Ўзбекистонга қўшни Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам кучаймоқда.

Бишкек шаҳар ҳокимияти Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан шаҳарни безашда мамлакат байроғидаги ранглар ишлатилишини билдирди.

Минтақа мамлакатларида Ғалаба куни сифатида байрам қилинадиган 9 май Ўзбекистонда 1999 йилдан буён Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланади.

Озодлик мухбири Facebookда “Биз Ўзбекистонда Георгий лентасига қаршимиз” гуруҳини ташкил этган журналист Азиз Муҳаммад билан суҳбатлашди:

Журналист Азиз Муҳаммад билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:09:19 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG