Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:36

АҚШ Украинага 18 миллион долларга яқин ёрдам ажратади


Америкалик ва украиналик аскарлар
Америкалик ва украиналик аскарлар

Оқ Уйнинг айтишича, Вице Президент Жо Байден 20 апрель куни Украина Президенти билан телефон суҳбатида молиявий ёрдам масаласини муҳокама қилди.

Оқ Уйга кўра, 17.7 миллион доллар жангзада минтақаларни бошпана, озиқ-овқат ваучерлари ва сув билан таъминлашга ажратилади.

Байден ва Порошенко Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Украина шарқида доимий оташкесимга эришишга қаратилган сай-ҳаракатларини ҳам олқишлади.

Иккала раҳбар Россияни аввал эришилган битимларга риоя қилиш ва Россия-Украина сарҳадларига қўшин юбормасликка чақирди.

XS
SM
MD
LG