Назарбоев ўзи учун овоз беришни барқарорлик учун овоз бериш дея атади
Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси Нурсултон Назарбоев бешинчи муддатга мамлакат президенти этиб сайланганини эълон қилди. Расмий натижаларга кўра, 26 апрель кунги сайловда Назарбоев 97,7 фоиз овоз олган.