Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:39

Қўшма Штатлар ўзбек ҳукуматини Муҳаммад Бекжонни озод қилишга чақирди


АҚШ Ўзбекистон ҳукуматини қамоқдаги мухолиф журналист Муҳаммад Бекжонни озод қилишга чақирди.

61 ёшли Муҳаммад Бекжон 1999 йил 16 февраль портлашларига алоқадорликда айбланиб, 12 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва 2012 йилда унга яна 5 йил қўшиб берилган.

”Биз Ўзбекистон ҳукуматини Муҳаммад Бекжонни озод этишга ва мустақил журналистларнинг қўрқувсиз фаолият қилишлари учун шароит яратишга чақирамиз”, - деди АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Жэфф Ратке 1 май куни Вашингтонда ўтган матбуот брифингида.

2013 йилда Париждаги "Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти ўзининг йиллик мукофотини Муҳаммад Бекжонга бериш тўғрисида қарор қабул қилганди.

Матбуот эркинлиги ҳимояси учун курашчи сифатида тақдирланаётган Муҳаммад Бекжон қамалишидан олдин мухолифатдаги “Эрк” демократик партияси нашрига муҳаррирлик қилган.

61 ёшли Муҳаммад Бекжон 1999 йил 16 февраль куни Тошкентда содир бўлган портлашларга алоқадорликда айбланиб, 12 йилга озодликдан маҳрум қилинган ва бу муддат 2012 йилда тугаши керак эди.

Аммо у 2012 йилнинг 25 январь куни Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги қамоқхонада бўлиб ўтган маҳкамада “ички тартибни бузди”, деган айблов билан яна беш йиллик жазога ҳукм қилинган.

Муҳаммад Бекжон ўзи устидан ўтказилган маҳкамада портлашларга алоқадорлик ҳақидаги айбларни қатъиян рад этган эди.

Муҳаммад Бекжоннинг рафиқаси Нина Бекжон ва уч қизи АҚШда яшайди.

XS
SM
MD
LG