Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:05

BahsOnline: Юлдуз Усмонованинг халққа ақл ўргатишга ҳаққи борми?


Uzbekistan - Pop Singer Yulduz Usmonova, undated
Uzbekistan - Pop Singer Yulduz Usmonova, undated

Баҳс Онлайннинг бу галги сонида ўзбекистонлик таниқли санъаткор Юлдуз Усмонованинг мухлисларга ва бошқа санъаткорларга, ўзбек жамиятида содир бўлган воқеаларга муносабати мунозара қилинди. ​

Сўнгги пайтда санъаткорларнинг мухлисларига нисбатан муносабати, мухлислар шаънига айтган қаттиқ гаплари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиняпти.

Хусусан, таниқли ўзбек қўшиқчиси, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг 14 апрель куни Саййод журналига берган интервьюсидан сўнг, ижтимоий тармоқларда муҳокама қизигандан қизиди.

BahsOnline: Юлдуз Усмонованинг халққа ақл ўргатишга ҳаққи борми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:59 0:00
Бевосита линк

Юлдуз Усмонова ўша суҳбатида ғазаб билан халққа мурожаат қилиб:

“Эй халқ, ўттиз йилдан ошиқ саҳнада бўлсам, роса буладинг мени. Энди уят бўлади, ҳадеб булаверма. Гапим шу, уят бўлади, бир дона юлдузинг бор. У ҳам қанча яшайди қанчамас, уят бўлади. Қатта санъат хор бўлса, ўшатта санъат хор бўлади, шуни қулоғингга тиқиб ол, ўзбек халқи! Мен сенларга хизмат қилаётган бўлсам қулоқ солиб ўтиринглар! Бўлди энди, етар энди ҳар қадамда миш-миш қилиб туҳмат қилганларинг. Тожикистонда, ўзбекдан ҳам баттар мухлис, ўшетта. Уларга ҳам шу гап, уят, айб яъни. Эшитасан ашуламни эшитасан. Аллоҳнинг олдида сизлар рўмол ўраганинг билан, вужи-вужи-вужи қилиб... туппа тузук одамга туҳмат қилиб. Учта неваранинг онасиман, Ҳожи онаман мен калта кўйлак кийганим билан, манетимни ўзим биламан нима эканлигимни. Мен халққа ҳалол хизмат қилдим шу кунгача. Бундан кейин ҳам ҳалол хизмат қиламан. Ҳеч ким сизларга ҳақ бермаган, ўзбек халқига ҳам тожик халқига ҳам ҳаммасига айтяпман, прекратите! Қаттадир стоп қилиш керак, санъатни хор қималаринг, Худо берган санъаткорни оёқ ости қилма! Ҳали эртага яна берадими, йўқми уни Худо билади? Эҳтиёт қилиб ол юлдузингни!”, дейди Юлдуз Усмонова.

Хонанда интервьюсида ҳозирги санъаткорларга ҳам муносабат билдиради:

“Бугунги чиққан, кечаги чиққан санъаткорлар шифонерни ойнасига қараб пастини ҳам расмга олиб қўяяпти, орқасини ҳам олиб қўйяяпти, чидаяпсизлару? Ана ўшаларни нега гапирмайсизлар, нега йиғиштирмайсизлар ўшаларни. Пул бериб, топган пулингни ўшаларга тарқатяпсан. Икки йилдан кейин ит ҳам танимайди, шуларни”, дейди Юлдуз Усмонова.

Май ойида “Америка овози” радиосига берган интервьюсида Юлдуз Усмонова 2005 йилги Андижон воқеалари ҳақидаги журналист саволига жавоб берар экан, “ўзимизни отамиз ўзимизникини урди, тўғри қилди”, дейди:

“Андижонда қайси бир норози бизнесмен қандайдир воқеани ўйлаб топиб, тўпалангни қилиб, давлатга қарши бориб бир-бирини гўштини еди. Ўзимизни отамиз ўзимизникини урди, тўғри қилди. Ўшанда Андижондан қочган бир йигитимиз менга айтиб берди. Отамиз ўшанда тўғри қилган экан, мен Ўзбекистонни Сурия бўлишини хоҳламайман, депти”, дейди Юлдуз Усмонова.

Журналистнинг “Андижонда ўша куни юзлаб бегуноҳ кишилар ўлган, қуролли кучлар уларни отган. Сиз уларни қурбон деб ҳисобламайсизми", деган саволига, хонанда:

“Йўқ, улар ўзининг аҳмоқлигидан кетди, томошабин бўлиб чиққан кўпи. Ўзини ҳаққини талаб қилиб чиққанда қурбон бўларди. Булар ким, анаву акромийми, ўшани орқасидан эргашиб борган... Мен айтмайман жуда тўғи иш бўлган деб, икки томондан ҳам нотўғри иш бўлган. Агар ўша яра босилмаганда эди, ўша андижонлик йигит айтиб кетганидек Сурия бўларди”, дейди Юлдуз Усмонова.

Юлдуз Усмоновага кўра, ҳозир Ўзбекистонда иқтидорсиз санъаткорлар жуда кўпайиб кетган:

“Раҳмат шу давлатга, ўттиз миллионлик халқнинг 15 миллиони ашула айтвоттиде, қўпол қилиб айтганда. Буларни аттестациядан ўтказса 4-5та санъаткор қолади”, дейди Юлдуз Усмонова.

Ижтимоий тармоқларда Юлдуз Усмонованинг ашаддий мухлислари санъаткорнинг бу айтганларини тўла қўллаб-қувватлар экан, сўнгги пайтларда хонанда шаънига асоссиз ғийбатлар бўлаётганини, у ўзбек замонавий қўшиқчилигининг “примадоннаси” эканлигини таъкидлайдилар.

Бироқ, Юлдуз Усмонованинг бу фикрларига қарши чиққанлар, хонанданинг машҳурлик касалига йўлиққани, ўзини ҳурмат қилган санъаткор ҳар қандай вазиятда ҳам халққа нисбатан бундай қаттиқ гапларни айтишга ҳаққи йўқ эканлигини таъкидлайди.

Сиз бу ҳақда қандай фикрдасиз?

Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:

XS
SM
MD
LG