Линклар

Шошилинч хабар
10 октябр 2024, Тошкент вақти: 15:24

Диний идора Фарғонада "рўмолга осилганлар"ни аниқлади


Ўзбекистон Мусулмонлари диний идораси Фарғона ва Наманган вилоятларида аёлларнинг рўмолини ечтиришга масъул шахслар - аҳолини турли зарарли диний оқимлар ҳақида огоҳлантирувчи тарғиботчилар эканини таъкидламоқда. Бир ҳафталик суриштирув натижасини маълум қилган идора мулозими қонунни бузганлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳукмига топширилганини айтди.

Ўзбекистон Мусулмонлари диний идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур Марғилон ва Қўқон шаҳарларида шу йил 22-23 аперль кунлари жамоат жойларида юриб, аёлларнинг рўмолини ечтирган шахслар аниқланганини маълум қилди:

- Тўғри, бўлгандир, ўшанақа қўполлик ишлатганлар бўлгандир, рўмолини ечтириб, бошқа қилиб юрганлар. Уларга бундай қилиш буюрилмаган экан. Улар ўзини яхши кўрсатиш учун ëки бўлмаса дўппписини олиб кел, деса калласини олиб келадиганлар аёлларнинг рўмолига осилгани аниқланди. Шунақанги қўполлик қилганлар ҳам бўлганлигини тан олишди. Лекин бу кампания эмас. Бутун республика бўйича юқоридан буюрилган ëки ташкил этилган кампания эмас экан, биз ҳам бунга хурсанд бўлдик,- дейди шайх Абдулазиз Мансур.

Шу тариқа Диний идора мулозими Фарғона ва Наманган вилоятларида маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларининг махсус сафарбар қилинган гуруҳлари иштирокида жамоат жойларида аёлларинг рўмолини ечтириш кампанияси кузатилганига оид хабарларни расман инкор қилмоқда.

Шайх Абдулазиз Мансурдан олинган олинган маълумотга кўра, бунга ҳозир бутун республика бўйлаб расман тарғибот гуруҳларининг "ўзини яхши кўрсатиш, фаол кўрсатишни истаган айрим аъзолари" масъулдир.

Шайх тарғибот гуруҳлари ташкил этилгани сабаби ва уларнинг таркиби ҳақида ҳам маълумот берди:

- Кейинги бир йилнинг шу ëғида халқаро вазият кескинлашиб, террористик, экстремистик ҳаракатлар кучайган сари, ИШИД томонидан қилинаëтган ҳаракатлар кучайгани сари дунëда халқаро вазият ўзгариб, мана Ўзбекистонда ҳам эҳтиëт чоралари кўрилаяпти. Расмий равишда маҳалла жамғармаси томонидан, ўқув юртлари томонидан, корхона-ташкилотлар, жамоатчилик ташкилотлари – ҳаммасидан ҳам халққа тушунтирадиган тарғибот гуруҳлари ташкил қилинган. Бу ўзи олдин ҳам бўлган. Шу жараëнда рўмолга ҳам осилганлар бўлган. Лекин қайси маҳалладан эканини бизга аниқ айтишмади, - дейди шайх Абдулазиз Мансур.

Диний идора суриштируви натижасида Марғилон ва Қўқон шаҳарларида аёлларнинг рўмолини ечган ва аёлларга нисбатан қўполлик қилгани аниқланган шахсларга чора кўриш ихтиёри эса Фарғона вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳукмига ҳавола қилинган:

- Яна бир нима бўлдики, буни атайин қиладиганлар ҳам бор давлат сиëсатини қоралаш учун, тузумни қоралаш учун, ўзингиз айтдингизку кўнгиллилар деб, ўшанган ўхшаган “кўнгиллилар” қилган бўлиши мумкин деган гаплар ҳам бўлди. Баъзи тарғибот аъзолари ўзини фаол кўрсатиш учун шунақанги қўпол ишларни ҳам қилади ўзи, одатда. Бошқа бунақа бўлмасин, бу - бутун республикамиз мусулмонлари, халқимиз, ҳукуматимиз обрўсига ҳам путур етказади, деб учрашган одамларимизга тушунтириб қўйдик. Шунинг олдини олинглар, бунақа ишлар бўлмасин, деб илтимос қилдик, - деди шайх Абдулазиз Мансур.

Қуйида диний идора мулозими билан қурилган суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Диний идора Фарғонада рўмолга осилган тарғиботчиларни аниқлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:46 0:00
Бевосита линк

22-23 апрель кунлари Марғилон ва Қўқон шаҳарларида бозорлар ва жамоат жойларида юрган аёлларнинг рўмолини ечтираётган йирик гуруҳлар ҳаракати кузатилди.

Ҳуқуқ-тартибот идораларининг махсус сафарбар қилинган фуқаролик кийимидаги каттагина гуруҳи, асосан, гавжум жамоат жойлари ва бозорларда рўмолни томоғидан танғиб юрган аёлларни тўхтатиб, улардан рўмолни ечиш ёки орқадан ўрашни талаб қилгани хабар қилинди.

Ҳуқуқ тизимидаги манбалар эса ўша кунлари ҳар икки шаҳарда "профилактика инспекторлари, бўлим бошлиқлари, Жиноят қидирув бўлими ва тергов бўлимлари ходимларига йиғилишда бу ҳақда топшириқ берилган"ини айтган.

Озодлик ишончли манбадан олинган бу маълумот юзасидан Фарғона ва Қўқон шаҳарларидаги ҳокимият ва ҳуқуқ-тартибот идораларидан бирор расмий изоҳ ололмаган эди.

Бу жараённи шахсан кузатган ва бу ҳақда Озодликка ҳам хабар берган фарғоналик ҳуқуқ фаоли Абдусалом Эргашев маҳаллий идоралар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўтказган бу рейд икки кундан сўнг бирдан тўхтаганини хабар қилган.

Айни пайтда, бу ҳақда Озодликка хабар берган марғилон ва қўқонлик манбалар ҳам икки кун сўнгра аёлларнинг рўмолига осилаётган гуруҳлар ҳаракати тинганини хабар қилган.

Ўзбекистонда 1998 йилда қабул қилинган "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг баҳслар, норозиликлар ва натижада, юзлаб аёлларнинг рўмоллари ечилиши, диндорларнинг асоссиз равишда ҳибс қилиниши, жазога тортилиши сабаб бўлиб қолаётган 14-моддасидаги "ибодат либоси"га оид қисмига ўзгартишлар киритилиши ҳақида 2013 йилнинг декабрь ойида хабар қилинган эди.

Шайх Абдулазиз Мансур ҳозирча ўзгартишлар киритилмагани, киритилган тақдир эса маълумот беришни ваъда қилган.

XS
SM
MD
LG