Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:16

Украина президенти “улкан таҳдид”дан огоҳлантирди


Порошенко парламентда чиқиш қилмоқда
Порошенко парламентда чиқиш қилмоқда

Президент Петро Порошенко Украина шарқида “кенг кўламли” тўқнашувларнинг бошланиши мамлакатига “улкан таҳдид” солиши ҳақида огоҳлантирди.

4 июнь куни парламентда қилган йиллик чиқишида Порошенко Украина армияси “Россия билан бўлган сарҳадларни агрессиядан” ҳимоя қилишга тайёр туриши шартлигини айтди.

Унинг илова қилишича, 9 мингдан зиёд Россия аскарлари ҳозирда Украина ичкарисидадир.

Киев ва Ғарб Россияни Украина шарқидаги россияпараст айирмачиларни дастаклашда айблаб келади.

Порошенко сўзлари ҳукумат қўшинлари ва исёнчилар ўртасида охирги ойларда кузатилган энг йирик тўқнашувлар бошланишидан бир кун ўтиб янгради.

Украина президентининг маслаҳатчиси Юрий Бирюковнинг айтишича, зўравонликларда камида беш нафар аскар ҳалок бўлди ва яна камида 39 нафар инсон яраланди.

Қурбонларнинг аксари Маринка шаҳарчаси яқинида қайд этилган.

Киевнинг айтишича, ушбу шаҳарчада айирмачилар ҳукумат мавқеъарига ҳужум қилган.

Ҳукумат қўшинларини айблаган исёнчилар эса жангларда 15 нафар оддий фуқаро ва исёнчилар ҳалок бўлганини айтади.

XS
SM
MD
LG