Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:55

Озодлик хабари ортидан Намангандаги шифохонани прокуратура босди


Наманган шаҳар болалар шифохонасининг бугунги кўриниши.
Наманган шаҳар болалар шифохонасининг бугунги кўриниши.

Наманган шаҳар болалар шифохонасига боғлиқ коррупция даъволари юзасидан Озодлик тарқатган хабар ортидан шаҳар прокуратураси шифохонада “суриштирув-текширув” ишларини бошлаган.

Бу ҳақда Озодликка болалар шифохонаси ходимлари маълум қилдилар.

2 июнь куни Озодлик, исми ошкор этилишини истамаган шифохона ходимларининг даъволарига асосланиб, шифохона биносини таъмирлаш мақсадида ходимлар маошидан 50 мингдан 70 минг сўмгача ушлаб қолинаётгани тўғрисида хабар тарқатганди.

Озодлик тайёрлаган мазкур лавҳалар ортидан, болалар шифохонаси ходимларининг маълум қилишича, Наманган шаҳар прокуратураси текширув ишларини бошлаган.

Жиноят иши очилмаган, аммо суриштирув-текширув ишлари кетяпти, - деди шифохона ходими. – Ҳозир жуда қаттиқ текширув бўляпти”.

Унинг илова қилишича, прокуратура ҳозирда Озодликка ким томонидан ариза йўлланганини аниқлашга ҳам ҳаракат қилмоқда.

Айни иш юзасидан Озодлик ҳозиргача Наманган прокуратурасидан изоҳ ололмади.

Озодлик манбаларининг айтишича, Наманган болалар шифохонасининг бош врачи, Дилфуза Каримова, Наманган вилояти соғликни сақлаш бошқармасига чақиртирилиб, унга муассасада текширув ишлари бошлангани маълум қилинган.

Дилфуза Каримова Озодлик билан суҳбатда арз қилган шифокорларнинг барча даъволарини рад этди.

Суҳбатни тингланг.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:41 0:00
Бевосита линк

Таъмирми, "режали тозалов”ми?

Наманган болалар шифохонаси
Наманган болалар шифохонаси

Наманган болалар шифохонаси бошлиғининг иддао қилишича, тиббиёт муассасаси дарҳақиқат 3 июндан беркитилган, аммо у ерда таъмир эмас “балки режали тозалов ишлари” кетмоқда.

Дилфуза Каримова “тозалов ишлари учун” шифохона ходимлари маошларидан 50 мингдан 70 минггача олиб қолинаётгани ҳақидаги даъволарни ҳам рад этди.

"Мен сизга тўла хотиржамлик билан айтаман. Бунақа пул йиғилмаган. Мен буни ким ёзганини ҳам аниқлай олмаяпман. Келиб юзимга бу кимни ким олди, деб кўрсатганида ҳам мен, сизланинг олдингизда ўзимни оқлар эдим. Унақа нарса бизда бўлмаган", - дея иддао қилди Наманган шаҳар бош врачи.

Дилфуза Каримованинг яна айтишича, шифохонани таъмирлаш ва жиҳозлаш учун махсус фонд мавжуд бўлиб, ходимлардан “бир тийин ҳам олинмайди”.

Унинг иддаосига кўра, шифохонанинг режали тозалов ишига мазкур жамғармадан 3 миллион 250 минг сўм ажратилган.

Дилфуза Каримова тозалов ишларига “қонунга мувофиқ равишда” шифохона ходимлари жалб этилганини, аммо таъмирлаш ишлари учун “5-6 уста” борлигини айтди.

11 июнь куни Озодлик билан боғланган шифохонанинг айрим ходимлари Каримова айтганларига уйқаш фикрни билдирдилар.

15 кун ичида 300 ўринлик шифохонани таъмирлашга ҳеч қанақасига улгуриб бўлмайди. Бу ҳам хатда ёзилганларни умуман ёлғонлигига исбот бўлади. Иккинчидан, хатда қўйилган расмдаги ҳудуд бизнинг шифохонамиз эмас, расмдаги ходимлар эса бизнинг ходимларимиз эмас. Бундан ташқари, расмда ремонт кўрсатилмаган, бу - шанбалик ҳашар. Учинчидан, ходимлар иш ҳақидан ремонт учун маблағ ушлаб қолиш йўли умуман йўқ! Тўртинчидан, сизга берилган маълумотга кўра, бош врачимиз йиғилиш ўтказиб, ходимларга босим ўтказди, дейилган. Лекин бош врачимиз ундай қилмайди. Бош врачимиз тарбияли, маданиятли инсон. Ҳеч қандай йиғилиш ўтказилмаган”, – деди айни шифохонада ишлайдиган ходим Озодлик билан суҳбатда.

Болалар шифохонасининг бошқа бир ходими эса: "Озодликка шикоят қилганлар ичида бирортаям рост нарса йўқ. Ойликдан пул олинмайди. Бу ҳақда кўрсатма беришга бутун касалхона тайёр”, деб айтади.

Бош врач ва уни ҳимоя қилишга уринаëтган бошқа врачларнинг 11 июнь кунги бу баëнотлари арафасида 8 июнь куни Наманган болалар шифохонаси ходимлари тиббиёт муассасасини таъмирлаш учун маошларидан пул ушлаб қолинаётгани тўғрисида Озодликка мурожаат қилган бошқа хизматчилар ўзларига нисбатан босим бошланганини билдирган эдилар.

Бу ҳақда Озодликка маълум қилган шифокорларга кўра, касалхона врач ва хизматчиларини тўплаб мажлис ўтказган бош врач уларга биров сўраб қолса, таъмирлаш ишлари ҳомийлар ҳисобидан амалга оширилаётганини айтишни буюрган.

Айни пайтда¸ тиббиёт муассасаси маъмурияти иддоасига кўра, "тозалов режаси"га мувофиқ, 3 июндан 15 кунга ёпилган шифохонада дезинфекция, дезинсекция ва дератизация ишлари олиб борилмоқда.

300 беморга мўлжалланган Наманган шаҳар болалар шифохонаси бош врачнинг айтишича, шифохонадаги беморлар шаҳардаги бошқа тиббиёт муассасаларига жойлаштирилган.

XS
SM
MD
LG