Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:27

Таниқли актёр Тўйчи Орипов 91 ёшида оламдан ўтди


Тўйчи Орипов “Абдуллажон” фильмидаги кетмони учмайдиган раис ролида.
Тўйчи Орипов “Абдуллажон” фильмидаги кетмони учмайдиган раис ролида.

Ўзбекистонлик таниқли актёр Тўйчи Орипов 91 ёшида оламдан ўтди. Ўзбек театри ва киносида бир қанча ролларни ижро этган актёр 12 июнь куни Тошкентда узоқ ҳасталикдан сўнг вафот этган. Яқинларига кўра, Тўйчи Орипов шу куни жума номозидан сўнг дафн этилган.

Ўзбекистон халқ артисти Тўйчи Орипов 1924 йилда Тошкентнинг Дегрез маҳалласида туғилган.

1953 йилда Тошкентидаги Островский номли театр ва рассомлик санъати институтининг актёрлик факультетини тугатган.

Дастлаб Қўқон шаҳридаги Ҳамза театрида ишлаган. Кейинчалик фаолиятини Тошкентдаги Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат академик драма театрида давом эттирган.

“Қутлуғ қон” спектаклида Ҳакимбойвачча, “Бой ила хизматчи”да Солиҳбой, “Келинлар қўзғолони”да ҳисобчи Маҳкам ролларини ижро этган.

Шунингдек, актёр “Гирдоб” видеофильмидаги Муҳиддин Жабборов, “Улуғбек хазинаси” фильмидаги Амиржондор, “Абдуллажон” фильмидаги кетмони учмайдиган раис, "Бомба" фильмидаги Раис бува каби роллари билан томошабинлар кўнглидан жой олди.

1987 йилда Тўйчи Орипов тошкентдаги Аброр Ҳидоятов номли (собиқ "Ёш гвардия") театрида ишлаган.

Актёр 1994 йилдан бошлаб яна севимли театри — Ўзбек Миллий академик драма театрида фаолиятини давом эттирган.

Тўйчи Орипов ўзи севган энг яхши образларни театр саҳнасида яратган. Ўтган асрнинг 70—80 йилларида Ҳамза номли театрда саҳналаштирилган "Абу Райҳон Беруний"да Маҳмуд Ғазнавий, "Қиёмат қарз"да Нўъмон Назаров, "Ғариблар"да Левицкий, "Юлдузли тунлар"да Шайбонийхон, "Келинлар қўзғолони"да Маҳкамбой " каби ўнлаб образлари томошабинлар ва театр танқидчилари томонидан юқори баҳоланган.

Ўзбекистон халқ артисти Рихси Иброҳимова Тўйчи Орипов билан қарийб 60 йилдан буён бирга ишлаб келган.

Рихси Иброҳимованинг айтишича, Тўйчи Орипов яратган образлар ўзининг самимийлиги билан томошабинлар кўнглидан ўрин олган.

Рихси Иброҳимова билан суҳбатни қуйида тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:44 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG