Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:16

BahsOnline: Саакашвили ислоҳоти услубларини қўллайсизми ёки йўқ?


BahsOnlineнинг бу галги сонида Грузия собиқ президенти, айни пайтда Украинанинг Одесса вилояти губернатори бўлиб ишлаётган Михаил Саакашвили олиб бораётган ислоҳотлар, унинг коррупциядан холи ва адолатли жамият қуриш борасидаги ҳаракатлари мунозара қилинди.

Грузиянинг собиқ ислоҳотчи президенти Михаил Саакашвили Украинанинг Одесса вилояти губернатори қилиб тайинланганидан сўнг ижтимоий тармоқларда бу шахс устидан баҳсу-мунозаралар авж олди.

2004-2013 йиллар давомида икки марта Грузия президенти этиб сайланган Михаил Саакашвили мамлакатда кенг қамровли ислоҳотлар ўтказган, қашшоқ Грузияни коррупция балосидан халос қилиб, иқтисоди ривожланган мамлакатлар қаторига олиб чиққан реформатор сифатида кўрилади.

Одессага губернатор этиб тайинланган Михаил Саакашвили ишни оддий халқ ва тадбиркорларни кучишлатар тизимлари¸ хусусан¸ прокуратура бандитизмидан ҳимоя қилишдан бошлаганини эълон қилди. У одессаликларга бир йил ичида турмуш даражаси сезиларли тарзда ошишини ваъда қилди.

BahsOnline: Саакашвили ислоҳоти услубларини қўллайсизми ёки йўқ?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:59 0:00
Бевосита линк

Бу ваъдани амалга ошириш йўлидаги дастлабки қадам сифатида Одесса янги губернатори минтақа кучишлатар тизимлари раҳбарларини янгилаш¸ асосийси эса¸ бу тизимлар иш услубини ўзгартириш ҳаракатидан бошлади.

Худди шундай ислоҳотларни Саакашвили Грузия президенти бўлиб тайинланганда ҳам қилган, бир куннинг ўзида юзлаб милиция раҳбарлари, прокурорни ишдан бўшатиб юборган эди.

Грузияда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳаси коррупциядан деярли тозаланган бир тармоққа айлантирилган эди.

“Менга давлат манфаатлари деган эртакни айтманг. Давлат манфаатлари бу сизнинг¸ Горностаеванинг (Одесса прокурорининг ўринбосари¸ Украина Бош прокурори ўринбосарининг қизи) манфаати эмас. Бу биринчи навбатда сармоядорнинг¸ тадбиркорнинг манфаати. Мен бу гапларни кўп эшитганман. Порахўрлик бошланган жойда давлат манфаатлари тугайди. Оддий одам манфаатларини ким ҳимоя қилади? Ҳеч ким. Ë бугундан бошлаб бошқача ишлаймиз¸ ëки мен барча амалдорларга уруш эълон қиламан. Биз урушдамиз. Коррупцияга қарши уруш конкрет уруш”¸ деди Саакашвили Одессада кучишлатар тизимлари раҳбарлари билан учрашувда.

Саакашвили даврида Грузия халқининг полицияга бўлган ишончи 7 йил ичида 5% дан 84% га купайди, тадбиркорлар учун шароит дунёнинг энг илгор давлатлари даражасига етди, жиноят озлиги бўйича Гуржистон Европанинг етакчи давлатига айланди.

Айни пайтда, Саакашвилининг танқидчилари уни ислоҳот ўтказаман деб минглаб одамни ишсиз қолдиргани, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни пуллик қилиб қўйгани учун ҳам қоралайдилар.

Саакашвилининг оппонентлари уни АҚШнинг “одам”и деб талқин қилиб, у Оқ уй томонидан Украинанинг порт шаҳри бўлган Одессани Россиянинг бўлажак агрессиясидан ҳимоя қилиш учун қўйилган, деб айтадилар.

Сиз Саакашвили олиб борадиган ислоҳот усулларини қўллайсизми ёки йўқ?

Ўзбекистонга ҳам Саакашвили олиб борган ислоҳотлар керакми ёки йўқ?

Баҳснинг тўлиқ шаклини қуйида тингланг:

XS
SM
MD
LG