Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:12

Афғонистонда жангарилар кўпайиб бормоқда


Афғонистоннинг БМТдаги элчиси мамлакат толиблар, етти мингдан ошиқ ажнабий жангари ҳамда бошқа зўравон гуруҳлар, жумладан, “Исломий Давлат”нинг “мисли кўрилмаган бирлашуви” уюштираётган ҳужумлар остида қолаётганини айтди.

Зоҳир Танин БМТ Хавфсизлик кенгаши Афғонистон Парламентига 23 июнь куни қилинган ҳужумни қораловчи резолюция қабул қилиши олдидан сўзлаган нутқида жангари гуруҳлар Афғонистон, Марказий ва Ўрта Осиёдаги фаолиятлари учун база сифатида фойдаланиш мақсадида бутун бошли туман ва вилоятларни босиб олишга ҳаракат қилаётганини билдирди.

Таниннинг айтишича, Афғонистонда кейинги пайтда ўсиб бораётган худкуш ҳужумлари, ясама портловчи моддалар ёрдамида уюштирилаётган ҳужумлар, асир олишлар ҳамда қотилликларга жангари гуруҳлар масъулдир.

БМТнинг Афғонистондаги элчиси Николас Ҳейсом Хавфсизлик кенгашига БМТ ва НАТО миссиялари тугаши ортидан хавфсизлик учун барча масъулиятларни ўз бўйнига олган Афғонистон кучлари синовлардан ўтишга ва чекланган ресурслар билан ишлашга мажбур бўлаётганини ҳамда ўз фаолиятлари давомида турли қийинчиликларга дуч келаётганини айтди.

Ҳейсом авж олиб бораётган тўқнашувларга қарамасдан Афғонистон мамлакатда хавфсизлик таъминлашга ҳаракат қилаётганини қўшимча қилди. БМТ элчиси афғон аскарлари ўз мақсадларига содиқ эканини, жангариларга қарши бўш келмай курашаётганини билдирди.

Танин ҳам, Ҳейсом ҳам Афғонистонда ажнабий жангарилар сонининг ошишига Покистоннинг Вазиристон вилоятида жангариларни йўқ қилишга қаратилган амалиётлар сабаб бўлганини айтди.

Танин Афғонистонда “Ҳисобларимизга кўра, етти мингдан ошиқ ажнабий террорист жангари бор”, деди. Унинг айтишича, четдан келган жангарилар орасида чеченистонликлар, ўзбекистонликлар, тожикистонликлар ва покистонликлар бор.

Афғонистон ҳукумати ҳисобларига кўра, мамлакатда “юзлаб ёки минглаб одам”, жумладан, айрим экстремист толиблар “Исломий Давлат” қора байроғи остида фаолият юритаётган бўлиши мумкин.

Дунёдаги энг қашшоқ ўн мамлакатнинг бири бўлган Афғонистон қўшни мамлакатлардан келган, келажакда шу мамлакатларга бориши мумкин бўлган террористлар билан тобора кўпроқ жанг қилишга мажбур бўлмоқда”, деди Ҳейсом.

БМТ элчиси мазкур “ҳудудий ва умумий хавф билан” курашишда кўпроқ ҳамкорлик қилишга ва Афғонистонга ёрдам беришга чақирди.

Танин ва Ҳейсом қилган презентация кетидан БМТ Хавфсизлик кенгаши парламентга ҳужум қилган террористларнинг “демократия ва қонун устуворлигига кўрсатган очиқ-ойдин ҳурматсизлигини” қораловчи резолюция қабул қилди.

XS
SM
MD
LG