Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:13

Греция референдумида сайловчилар ЕИ шатларига "йўқ" дея овоз берди


Европа Иттифоқи шартларига кўнмаган юнонистонликлар
Европа Иттифоқи шартларига кўнмаган юнонистонликлар

Грецияда 5 июль куни бўлиб ўтган умуммиллий референдумда юнонларнинг 60 фоиздан кўпроғи Европа Иттифоқи ва Халқаро валюта жамғармасининг мамлакатга қарз бериш шартларига қарши овоз берди.

Бу натижа, Греция Ички ишлар вазирлиги тарқатган маълумотларга кўра, референдум бюллетенларининг 85 фоизи саналгач қайд этилди.

5 июль оқшомида ҳукуматнинг минглаб тарафдори референдум натижаларини нишонлаш учун пойтахт Афина марказидаги Синтагма майдонига йиғилганди.

Сўл радикал қарашдаги “Сириза” ҳукмрон партияси Грецияга қўйилаётган талабларни “таҳқирли” ҳисоблаб, фуқароларни кредиторлар шартларига “йўқ” дейишга даъват этганди.

Хусусан, бош вазир Алексис Ципрас сайловчиларни “қўрқув”га ва Евроҳудуддаги қарз берувчи давлатлар “террор”ига қарши овоз беришга чақирганди.

Огоҳлантиришларга қарамасдан референдумда юнон халқининг Европа Иттифоқи шартларига рози бўлмагани Грециянинг еврозонадан чиқиб кетишига олиб келиши мумкин.

XS
SM
MD
LG