Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:54

Обама: Эрон бўйича келишув муносабатларнинг ўзгаришига имкон беради


АҚШ президенти Барак Обама Эрон ядровий дастури бўйича келишув Теҳронга нисбатан муносабатнинг ўзгаришига имкон беришини таъкидлади.

– Келишув янгича ёндашув имконини беради ва биз бундан фойдаланишимиз керак, - деди Обама.

Эрон президенти Ҳасан Рухоний ўз навбатида Венада эришилган келишув Теҳроннинг бошқа мамлакатлар билан муносабатларида янги сахифа очади, деб айтди.

Эрон билан олти қудратли давлат – АҚШ, Россия, Хитой, Британия, Франция ва Германия ўртасидаги музокаралар Венада 18 кундан бери давом этаётган эди.

Эришилган битим Теҳронга қарши санкцияларнинг бекор қилинишини кўзда тутади. Келишувга биноан, Эрон хорижий инспекторлар учун ўз ядровий иншоотлари эшикларини очиб беради.

XS
SM
MD
LG