Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:55

Хавфсизлик Кенгаши MH17 бўйича маҳама тузишни ёқлади, Россия вето қўйди


БМТ Хавфсизлик Кенгаши MH17 йўловчи учқичининг Украина шарқида ҳалокатга учрашини тафтиш этувчи халқаро маҳкама тузиш борасидаги Малайзия таклифини ёқлаб овоз берди.

Аммо, Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси Россия вето ҳуқуқидан фойдаланиб, ҳужжатнинг қабул қилинишига қарши чиқди.

Кенгашга аъзо 15 давлатдан 11таси резолюцияни қўллаб-қувватлади. Ангола, Хитой ва Венесуэла бетараф қолди.

АҚШ, Австралия ва Нидерландия Россияни 298 одам ўлимига олиб келган учоқ ҳалокати бўйича маҳкама тузиш бўйича резолюцияни вето қилгани учун танқид қилди.

Нидерландия бош вазири Марк Рютте Россияни халқаро судлов меъёрларини инкор қилишда айблади.

Украина ва Ғарб расмийлари бортидаги 298 одамнинг бари нобуд бўлган мазкур учқичнинг Украина шарқидаги россияпараст айирмачилар БУК ракета тизими билан уриб туширганини тасдиқловчи далиллар борлигини таъкидлаб келмоқда.

Россия эса учоқнинг Украина осмонида ҳалокатга учрашида Киевни айблайди.

XS
SM
MD
LG