Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:17

Ўзбекистонда қийноққа солинганлар арзи Швецияда эшитилди


Халқаро Амнистия рамзи
Халқаро Амнистия рамзи

Халқаро Амнистия инсон ҳақлари ташкилотининг Швециядаги идораси Ўзбекистонда сўз эркинлиги ва қийноқларга бағишланган семинар ўтказди.

Ўзбекистонлик фаоллар: Дилобар Эркинзода ва Қудрат Бобожонов семинар иштирокчиларига ватанларидаги инсон ҳуқуқлари вазияти борасида сўзлаб беришди.

Стокгольмдаги семинарда ҳозирда Швецияда истиқомат қилаётган Дилобар Эркинзода ўз оиласи мисолида Ўзбекистондаги суд ва адлия тизимларидаги қонунбузарликларга тўхталди.

Мустақил журналист Қудрат Бобожонов эса ўзбек матбуотининг бугунги аҳволи ҳақида гапирди.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, жумладан Халқаро Амнистия, Ўзбекистон ҳукуматини жаҳондаги энг репрессив режимлардан бири, дея таснифлаб келади.

Халқаро Амнистия ташкилоти шу йил бошида Ўзбекистондаги цензура ва қийноқларга қарши йирик кампания бошлаган эди.

Бир йил давом этиши режаланган мазкур кампания доирасида ташкилот дунё ҳамжамиятига Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ва қийноқлари борасида кенг қамровли маълумот бериб боради.

Халқаро Амнистия Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволини муҳокама қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:23 0:00

XS
SM
MD
LG