Линклар

Шошилинч хабар
07 декабр 2024, Тошкент вақти: 09:26

Озарбайжонлик журналист устидан суд 31 августга кўчирилди


Озарбайжонлик журналист Хадича Исмоилова
Озарбайжонлик журналист Хадича Исмоилова

Озарбайжонлик журналист Хадича Исмоилова устидан суд 31 августга кўчирилди. Бу ҳақдаги қарорни эълон қилган судья суд мажлисининг кўчирилиши адвокатнинг сўрови билан боғлиқлигини маълум қилди. Адвокат ўз мижозининг айбсиз эканлигига далил бўлувчи ҳужжатларни прокуратура эътиборсиз қолдирганини таъкидлаб, янги судлов ўтказишни сўраган эди.

Ўтган ҳафтада Озарбайжон давлат прокурори мамлакатдаги таниқли суриштирув журналисти¸ Озодликнинг Бокудаги ҳамкори Хадича Исмоиловага 9 йиллик қамоқ жазоси берилишини сўраган эди.

Бу сўров ортидан ҳакам суд мажлисини ëпган ва ҳукмнинг 26 август кунги мажлисда ўқиб эшиттирилишини эълон қилган эди.

Мустақил кузатувчилар Озарбайжон элитаси¸ хусусан¸ президент Алиев оиласига алоқадор коррупцияни тадқиқ қилиб келган Исмоилованинг айнан журналистик фаолияти учун жазоланаëтганини айтмоқдалар.

Хадича Исмоилованинг онаси Озодлик билан суҳбатда¸ прокурор сўрови ўқиб эшиттирилганида¸ қизининг кулгани¸ зотан унга қўйилаëтган айбларнинг куракда турмаслиги ҳаммага аëн эканини билдирди.

XS
SM
MD
LG