Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:27

"Оқтош пансионатидаги шароитларга чидаб бўлмайди"


Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи Барно Соатова OzodMikrofonга сим қоқиб, Бўстонлиқ туманида жойлашган Оқтош пансионатидаги шароитлардан шикоят қилди. Барнонинг иддаосига кўра, Тошкент вилоятининг сўлим Сойлиқ қишлоғида жойлашган ушбу маскандаги шароитлар ночорлиги устига пансионат ходимлари томонидан дам олувчиларга қўпол муомалада бўлинади.

Яқинда Оқтош пансионатида тўрт кун дам олиб қайтган тошкентлик Барно Соатованинг иддаосига кўра, дам олиш масканидаги шароитлар кўнгилдагидек эмас:

- Биринчи бўлиб, хона муаммо бўлди. Эрталаб соат 7да борган бўлсак, икки бола билан кўчада ўтириб кутдик. Соат бирларда бизга хона берилди. Шароити шунақа аянчли аҳволда. Кўрсангиз, деворлари зонанинг рангига ўхшайди. Кулранг қилиб қўйган, шпаклёвка қилинганича ётибди. Кароватлари бир аҳволда. Чидаб бўлмайди, кароватининг кўринишига ҳам, хонасига ҳам. Масалан, ҳожатхонасига борадиган бўлсангиз, ҳожатхонаси узоқда жойлашган, қоп-қоронғу. Ҳожатхонасига борганингиздан кейин у ерда ўтириб бўлмайди. Чидаб бўлмайди, хлорнинг хидига. Болаларнинг кўзлари ачиб, оғзини ёпиб, мана шунақа аҳволда бориб келдик ҳожатхонага ҳам. Кейин ҳаммомига келадиган бўлсак, шундай катта пансионатда учта дона душ. Биттаси қўшилган душ, биттаси бир кишилик душ. Соат 5гача ишлайди. Ким улгуради чўмилишга? Кейин физлечение билан массажи бор. Массажи 10 минутдан. Иккита массажистни қўйиб қўйишган. Улгурмаяпти,- дея иддао қилди Барно Соатова.

Барно пансионатдаги овқатланиш тартиби ва овқатларнинг сифатидан ҳам шикоят қилди.

Суҳбатдошга кўра, пансионат ходимлари дам олувчиларга нисбатан қўпол муомалада бўлишади.

Барно Соатова билан суҳбатни тўлиқ равишда қуйида тинглайсиз:

Тошкентлик Барно Соатова билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:44 0:00
Бевосита линк

Озодлик пансионат раҳбари Абдушукур Толипов билан боғланганида, у дам олиш маскани борасидаги шикоятлар асоссизлигини айтди:

- Ҳаммаси ёлғон, ҳаммаси ёлғон. Чунки мендан бирорта ҳам жалоба тушмаган. Бунақа мумкин эмас... Менда ҳозир шу кунда ҳам 200 одам бор. Шароит, масалан, тўрт маҳал овқат бераман. Массаж бор, лечение бор. Ҳаммаси путёвканинг ичида. Ҳожатхона кўчада ҳам бор, ичкарида ҳам бор. Ҳожатхоналар уларнинг уйларидан тоза,- деди Оқтош пансионати раҳбари Абдушукур Толипов.

Толипов билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:

"Оқтош" пансионати раҳбари Абдушукур Толипов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:14 0:00
Бевосита линк

Бўстонлиқнинг Сойлиқ қишлоғида жойлашган Оқтош пансионати Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (МТРК)га қарашли бўлиб, ёзги мавсумда бу ерда 1400дан зиёд одам дам олади.

МТРК маълумотига кўра, пансионатда икки қаватли ётоқхона, 3 та ёзги коттеж, тиббий пункт, 2 та ярим люкс, 6 та люкс бинолар мавжуд бўлиб, маскан бир пайтнинг ўзида 185 кишини қабул қилиш имкониятига эга.

XS
SM
MD
LG