Линклар

Шошилинч хабар
09 май 2024, Тошкент вақти: 00:09
Абдуҳалим Назарзода 1997 йилдан буён Мудофаа вазирлигида ишлаётганди
Абдуҳалим Назарзода 1997 йилдан буён Мудофаа вазирлигида ишлаётганди

Қочувдаги генерал Ҳожи Ҳалим ким?

Абдуҳалим Назарзода бирор ҳарбий мактаб эмас, балки Тожикистон фуқаролар уруши «тарбиялаган» генераллар сирасидандир. Тожикистонда Ҳожи Ҳалим номи билан танилган генерал-майор Абдуҳалим Назарзода, Бирлашган тожик мухолифатининг ҳукумат сафларида 2015 йил августига қадар қолган бармоқ билан санарли намояндаларидан биридир. Назарзода томонидан уюштирилган ҳужумларда 22 одам, жумладан, 9 полициячи ва 13 жангари ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

13:17 6.9.2015

Тожикистонда генерал Назарзодага "ов" давом этмоқда

Тожикистон хавфсизлик хизматлари бугун ҳам мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари ва унинг тарафдорларини қидиришда давом этмоқда.

Икки кун олдин Душанбеда Тожикистон мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Абдуҳалим Назарзода томонидан уюштирилган ҳужумларда 22 одам, жумладан, 9 полициячи ва 13 жангари ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

Ички ишлар вазирлиги 5 сентябрь куни берган маълумотда айтилишича, Назарзода 7-8 нафар шериклари билан Душанбе шаҳридан 150 километр узоқликликда Ромит дарасига яширинган.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳуқуқ-тартибот идораларининг қўшма амалиёти давомида ҳозиргача Абдуҳалим Назарзода гуруҳининг 32 нафар аъзоси “қўлга туширилган ва яна 13 нафари зарарсизлантирилган”.

Расмий Душанбе генерал-майор Абдуҳалим Назарзодани ислом жангариларига алоқадор бўлганликда айбламоқда. Тожикистон ҳукумати қарори билан, Назарзода террор ҳужумлари уюштирилгани аниқланганидан сўнг мудофаа вазири лавозимидан бўшатилган.

15:15 5.9.2015

Исёнчи генерал муҳосирага олинди

Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг айтишича, Душанбедаги Мудофаа вазирлиги бош штаби ва Ваҳдат шаҳридаги ички ишлар бўлимига ҳужум қилишда айбланган Абдуҳалим Назарзоданинг укаси 43 ёшли Мирзоҳаёт Назаров ҳуқуқ-тартибот идораларига таслим бўлган.

Ички ишлар вазирлиги масъулларининг 5 сентябрь куни берган маълумотга кўра, "Назарзоданинг ўзи эса 7-8 нафар шериклари билан Душанбе шаҳридан 150 километр узоқликликда Ромит дарасига яширинган. Ушбу минтақанинг атрофи тўлалигича ўраб олинган, уларни тутиш ва зарарсизлантириш амалиёти давом этаяпти."

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳуқуқ-тартибот идораларининг қўшма амалиёти давомида ҳозиргача Абдуҳалим Назарзода гуруҳининг 32 нафар аъзоси “қўлга туширилган ва яна 13 нафари зарарсизлантирилган”

"Бу гуруҳдан 500 донадан кўпроқ қурол-яроқ мусодара қилинди. Шунингдек, бир неча аслаҳа омбори “Жип” ва “Седан” русумли бир неча автомашина топилди," дея хабар беради Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Унга кўра, ушбу амалиёт давомида ҳозиргача 9 нафар ички ишлар ходими ҳалок бўлган ва яна 6 нафари енгил жароҳат олган.

"Республикада вазият тинч ва ором бўлиб, Тожикистон куч тизимларининг қатъий назорати остидадир," дея таъкидлади Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

12:01 5.9.2015

Тожикистон ҳукумати исёнчи генералга таслим бўлиши учун муҳлат берди

Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаларнинг 5 август куни Озодликка маълум қилишларича, ҳукумат "Ҳожи Ҳалим" номи билан машҳур Абдуҳалим Назарзодага "қон тўкмасдан ва тезда таслим бўлиш" учун муҳлат берган.

"Ҳожи Ҳалим" ва унинг бир гуруҳ тарафдорлари 4 сентябр тонгида Тожикистон Мудофаа вазирлиги бош штаби ва Ваҳдат шаҳридаги милиция бўлинмасига қуролли ҳужум қилишда айбланмоқда.

У ҳукумат қарори билан айни куннинг ўзида Мудофаа вазирининг муовини лавозимидан четлатилди.

Қуролли тўқнашувлар пайтида камида 17 аскар, жумладан 8 нафар милиция ходими ҳалок бўлгани хабар қилинади.

Абдуҳалим Назарзода ва унинг қуролли тарафдорлари ҳужумлар ортидан Душанбе шаҳридан 50 километр шарқда жойлашган Ромит дарасига яширинганлар.

У ердаги Озодлик тожик хизмати мухбирларига кўра, Роми дарасига кираверишда тўртта назорат нуқтаси ўрнатилган.

Уларнинг хабар беришича, Ромит дарасига 5 сентябр тонгида ҳукумат қўшимча 150 нафар аскар юборган.

Ҳукумат кучлари вазият тинч ва уларнинг назорати остида эканини айтганлар.

11:13 5.9.2015

Тожикистон Ички ишлар вазирлиги Ваҳдат ва Душанбе шаҳарларидаги ички ишлар бўлинмаларига ҳужумларда тўрт нафар милиция зобити ва 4 нафар ОМОН аскари ҳалок бўлганини маълум қилди.

Вазирлик Душанба шаҳри ички ишлар идораси ва Мудофаа вазирлиги бош штабига ҳужумлар тафсилотини изоҳлар экан, мазкур ҳамлаларга Мудофаа вазирининг собиқ муовини Абдуҳалим Назарзода раҳбарлик қилганини айтди.

Вазирлик чиқарган баёнотга кўра, “4-сентябр эрталаб соат 04:28да уюшган жиноий гуруҳ Ваҳдат шаҳридаги ички ишлар бўлинмаси ва Тожикистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бош штабига қуролли ҳужум қилган” ва “ҳужумлар генерал-майор террорчи гуруҳ томонидан кўплаб миқдорда қурол-аслаҳа ва уруш жиҳозлари олиб кетилган.”

Вазирликнинг билдиришича, бири Душанбе аэропорти яқинида содир этилган мазкур ҳамлаларда, тўрт нафар ОМОН ва тўрт нафар ички ишлар ходимлари ҳалок бўлган.

Баёнотда таъкидланишича, ўтазилган тезкор қидирув амалиёти натижасида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан "Тожикистон Мудофаа вазирининг муовини, Тожикистон Ислом Уйғониш Партияси аъзоси, генерал-майор Абдуҳалим Назарзода етакчилигидаги террорчи гуруҳ" томонидан амалга оширилгани аниқланди.

Вазирлик хабарига кўра, Тожикистон куч ишлатар тизимлари оператив-қидирувлари пайтида Абдуҳалим Назарзоданинг яшаш жойи ва нонвойхонасидан ҳамда Ваҳдат туманининг Марғоб мавзеси ва Рўдаки туманининг Мағмуруд мавзесидан кўп миқдорда қурол-аслаҳа жойларини аниқлаб, мусодара қилганлар.

Вазирликка кўра, "Абдуҳалим Назарзода бошидан охирига қадар ушбу террорчилик амалиётида қатнашган, унга шахсан ўзи раҳбарлик қилган.“

Тожикистон хавфсизлик кучлари "террорчи гуруҳ"га қарши махсус амалиёт жараёнида гуруҳнинг 6 аъзоси, жумладан Сарабек Муродов, Илҳомиддин Ибронов, Собир Сафаров, Фозил Аюбов, Хуршед Холиқов, Ҳаёт Салоевни қўлга туширганлар ва 9 нафар бошқа аъзосини ўлдирганлар.

Вазирликнинг маълум қилишича, ҳалок бўлганлардан бири Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг собиқ зобити Зиёраддин Абдуллоевдир.

Ички ишлар вазирлиги баёнотида таъкидланишича, ҳукумат қарори билан ишдан четлатилган Абдуҳалим Назарзода ўз шериклари билан бирга Ваҳдат туманининг Ромит дарасига қочган.

Ромит дараси Тожикистонда 1992-1997 йилларда кузатилган фуқаролар уруши пайтида ҳукумат ва мухолифат ўртасидаги қуролли тўқнашувлар ўчоғи ҳисобланарди.

Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари қуролли гуруҳни қидириш ишлари давом этаётганини айтадилар.

Аммо вазирлик Ваҳдат ва Душанбе шаҳарлари ички ишлар идораларига қилинган ҳужумларга етаклаган омилларни шарҳламаган.

Ҳодиса юзасидан Тожикистон Бош прокуратураси жиноий иш қўзғатгани хабар қилинади.

Айни пайтда Душанбедаги АҚШ ва Британия элчихоналари ўз фуқароларини эҳтиёт бўлишга чақирди.

Россиянинг Тожикистондаги 201-дивизияси эса Душанбе, Қўрғонтеппа ва Кўлоб шаҳридаги бўлинмаларини жанговар ҳолатга келтирган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG