Линклар

Шошилинч хабар
10 октябр 2024, Тошкент вақти: 15:26

Порошенко: Россия БМТдаги вето ҳуқуқидан маҳрум этилмоғи керак


Украина президенти Петро Порошенко БМТ Хавфсизлик кенгашида Россия иштирок этаётган можароларнинг ечими юзасидан ўтказиладиган мухокамаларда бу давлатни вето ҳуқуқидан маҳрум этиш керак, деб таъкидлади.

Malaysia Airlines учоғи ҳалокати сабабларини ўрганиш бўйича халқаро трибунал тузиш ғояси Россия ветоси сабаб БМТ Хавфсизлик кенгашида қабул қилинмаганди.

“Америка овози” радиосига берган суҳбатида жаноб Порошенко бу каби масалаларда Россияни вето ҳуқуқидан махрум этиш БМТ Хавфсизлик кенгаши фаолиятини самаралироқ қилган бўлар эди, деб айтди.

– Ҳозирги вазиятда Кенгаш фаолияти тўсиқларга дуч келмоқда ва вазифасини адо этолмаяпти. Бирон қарор қабул қилинсаю бу қарор Хавфсизлик кенгашида тўсиққа учраса, демак дунёда хавфсизликни таъминлаш учун муқобил механизмлар бўлиши керак, - деди Порошенко.

Малайзия 2 июль куни БМТ Хавфсизлик кенгашига ўтган йили Украина шарқида йўловчи ташувчи учоғини уриб туширган шахсларни халқаро трибуналга тортишда кўмак сўраб мурожаат қилган эди.

Мазкур мурожаат Malaysia Airlines ширкатига қарашли MH17 учоғи ҳалокати сабабларини ўрганган 5 давлат томонидан тайёрланган. Учоқнинг уриб туширилиши оқибатида 298 йўловчи ва экипаж аъзолари ҳалок бўлган эди.

Учоқ ердан туриб Россияда ишлаб чиқарилган “Бук” зенит-ракета комплекси томонидан уриб туширилган ва бу иш россиялик ҳарбийлар томонидан амлга оширилган бўлиши эҳтимол деган таҳминлар илгари сурилган.

XS
SM
MD
LG