Линклар

Жанубий Корея банки Ўзбекистонга 1 миллиард доллар қарз беради


Корея кредити, жумладан, нефть ва газ соҳасини ривожлантиришга сарфланади.

Жанубий Кореянинг “Эксимбанк”и 2015 йилдан 2019 йилгача Ўзбекистонга инфраструктурани ривожлантириш учун 1 миллиард доллар қарз беришга рози бўлди. Бу ҳақда Россиянинг "Регнум" ахборот агентлиги Ўзбекистон ҳукуматидаги манбага таяниб хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, мазкур маблағ ҳисобидан нефть ва газ, кимё ҳамда тоғ-металлургияси инфраструктураси ривожлантирилади.

“Эксимбанк” 1990 йилдан то шу кунгача Ўзбекистонга автомобилсозлик, телекоммуникация, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий соҳа учун 1 миллиард долларга яқин қарз берган.

Расмий хабарларда айтилишича, Жанубий Кореянинг Ўзбекистонга киритган сармоялари шу кунгача 5 миллиард доллардан ошиб кетган.

2014 йилда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги савдо айланмаси 1 миллиард 900 миллион долларни ташкил этган.

XS
SM
MD
LG