Линклар

Шошилинч хабар
03 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:44

Мирзиёев режани бажармаган фермерга қарши “Ойболта” кампаниясини бошлади


ЎЗбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев
ЎЗбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев 12 октябрь кечқурун селектор йиғилишида ўзи туздирган “Ойболта” гуруҳи суст ишлаётганини танқид қилиб, маҳаллий ҳокимият ва куч ишлатар тизимларини фаолликка чақирган. “Ойболта” тадбирида пахта режасини бажармаган ёки давлатдан қарздор бўлиб қолган фермерларнинг мол-мулки Суд ижро департаменти, Адлия вазирлиги, ИИБ ва банк ходимлари томонидан рўйхатга олиниши ва қарздор фермернинг автоуловлари, чорваси мусодара қилиниши назарда тутилган.

Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни ўтказган селектор йиғилишида асосий эътиборни пахта режаси бажарилишига ва қарздор фермерларнинг мол-мулкини мусодара қилишга қаратди.

Ана шу селектор йиғилишида қатнашган наманганлик фермерлардан бирининг айтишича, Бош вазир “Ойболта” тадбири тўхтаб қолганини танқид қилган:

Бош вазир селектор орқали “Ойболта” тадбири бор эдику, ўшани эртадан ишга туширларинг”, деди. Бош вазир селекторда бу ишни республика суд-ижро департаментининг бошлиғига тайинлади: “Эртадан гуруҳингни туз, фермерни ерини тепасига борларинг, пахтангни режасини бажар, деб айт, кредитни тўлолмайдиган фермерни уйига бор, мошинасини олгин, молини олгин, бўлмаса томидаги шиферигача кўчириб олгин”, деб айтди Бош вазир, дейди фермер.

OZOD-VIDEO: Мирзиёев “ойболта”си фермерлар боши узра кўтарилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:35 0:00

Унга кўра, “Ойболта” махсус гуруҳлари суд ижро депратаменти, прокуратура, ички ишлар бўлими ва банк ходимларидан ташкил топгани йиғилишда айтилган:

Энг асаб бузадиган жойи фермернинг қарзини тўлаши имкони бўлмаса, “қизингни, хотинингни, синглингни бозорга олиб бориб сотасанми, ернинг тагидан топасанми қарзни тўлаб, кредитни ёпиб қўйиларинг”, деб айтилди, деди фермер.

Исми сир қолишини сўраган жиззахлик фермер ҳам, “Ойболта” тадбири Бош вазир томонидан ташкил этилганини тасдиқлар экан, фермер ўз бошини Бош вазирнинг ойболтаси тагига қўйишдан бошқа чораси қолмаганини айтади:

Ойболта” тадбири бошланганига тўрт ой бўлди. Бош вазир режани бажармаган фермерларни мол-мулкига эътибор қаратилсин, агар мол-мулки бўлмаса олти йилга қамалсин деган топшириқ берган. Ҳозир вилоят ҳокимлари буни тасдиқлаб, фермерларни қақшатяпти. Бунга Ойболта деган ғаройиб ном қўйишган. Агар режани бажармасанг, қарзни тўламасанг аввал чап қўлингни, кейин ўнг қўлингни кесаман, охирида бошингни кундага қўйяман дегани бу. Лекин фермер нега қарзга ботаётгани, нега режани бажаролмаётганининг объектив сабаблари ҳақида ҳеч ким сўрамайди. Масалан, бу йил бизда сув тақчил бўлди, сувни таъминлаб беришолмади, натижада ҳосил кам бўлди. Бу ҳақда гапирсанг ҳеч ким қулоқ солмайди", дейди фермер.

Бош вазирнинг 12 октябрь кунги селектор йиғилишидан сўнг, ҳокимлар шошилинч мажлис чақириб, “Ойболта”ни ишга солишга киришди.

Наманган вилояти ҳокимлигида ишлайдиган манбанинг айтишича, 13 октябрь куни Бош вазирнинг айтганларини зудлик билан бажариш учун махсус “Ойболта” гуруҳи тузилган:

“Бугун ҳоким срочний мажлис ўтказди. Прокуратура, суд ижро департаменти, милиция, ҳокимият ва адлия вакилларидан таркиб топган “Ойболта” гуруҳи қарздор фермерларни аниқлагани ва мол-мулкини мусодара қилиш учун чиқиб кетди. Вилоятнинг ҳамма туманларида ҳам шундай гуруҳлар тузилиб, далага чиқиб кетишганини айтишяпти”, деди манба.

Ўзбекистонда фермерлар расман мустақил ҳисоблансада, амалда ҳокимиятнинг топшириғини сўзсиз бажаришга маҳкум. Пахта ва ғалла экишни ва унинг сотиб олиш нархини ҳукумат белгилайди. Ёнилғи ва минерал ўғитларни ҳам фермер давлатдан у белгилаган нархда сотиб олишга мажбур.

Сўнгги йилларда кўпчилик фермерлар пахта ва буғдой сотиш давлат режаларини бажаролмай қолгани боис, унинг товонини уйидаги мол-мулкини сотиб тўлаяпти. Фермерликни ташлаб, хорижга иш излаб кетаётган фермерлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG