Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:19

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида икки одам ҳалок бўлди


Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 1990-йиллар охири 2000 йиллар бошида виза тартиби жорий қилинган, чегара бўйлаб тикансим тортилган.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 1990-йиллар охири 2000 йиллар бошида виза тартиби жорий қилинган, чегара бўйлаб тикансим тортилган.

Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти Ургут тумани билан Тожикистоннинг Сўғд вилояти Панжакент тумани кесишган жойда ўзбек чегарачиси отган ўқдан икки тожик фуқароси ҳалок бўлган, уч нафари яраланган.

Ўзбек-тожик чегарасидаги жума куни рўй берган инцидент ҳақида Панжакент тумани Фороб жамоати вакилларидан бири Озодликнинг тожик хизматига маълум қилди.

Тожикистонлик чўпонлар ўзлари билмаган ҳолда адашиб Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетгани тахмин қилинмоқда.

Қўй ва эчки ҳайдаб Ўзбекистон ҳудудига адашиб кириб қолган тожикистонлик чўпонларни ўзбек чегарачилари нишонга олган.

Улардан икки нафари ҳалок бўлган, уч нафари яраланган.

Воқеа айнан қандай содир бўлгани ҳақида тўла маълумот йўқ.

Тожикистон Чегарани қўриқлаш ҳизмати расмийлари шундай ҳодиса бўлгани ва унинг тафсилотларини ўрганаётганликларини айтишди.

Ўзбекистон томонидан эса чегарадаги инцидент ҳақида изоҳ олиб бўлмади.

Ўзбекистон ва Тожикистонни 1400 километрлик чегара ажратиб туради.

Икки давлат ўртасида 1990-йиллар охири 2000 йиллар бошида виза тартиби жорий қилинган, чегара бўйлаб тикансим тортилган.

Бироқ, чегараолди ҳудудида яшовчи маҳаллий аҳоли вакилларига кўра, ўзбек-тожик чегарасида ҳеч қанақа белги қўйилмаган участкалар ҳам бор.

Бу эса баъзан ҳар иккала давлат фуқароларининг билмаган ҳолда қўшни мамлакат ҳудудига ўтиб кетишига сабаб бўлмоқда.

XS
SM
MD
LG