Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:30

Россия 5 ойлик тожик чақалоғи ўлими юзасидан жиноий иш очишга ваъда берди


5 ойлик Умарали Назаров
5 ойлик Умарали Назаров

Санкт Петербургдаги "Сомониён" номли тожиклар жамиятининг билдиришича, шаҳар расмийлари жамият фаолларига беш ойлик Умарали Назаров ўлими юзасидан жиноий иш очишга ваъда берганлар. Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Россияга Умарали ўлими юзасидан норозилик нотасини йўллаган. Россия Ташқи ишлар вазирлиги айни масалага "жиддий" қаралаётганини билдирган.

Санкт-Петербургдаги тожиклар жамиятининг маълум қилишича, шаҳар расмийлари жамият фаолларига беш ойлик Умарали Назаров ўлими юзасидан жиноий иш очишга ваъда берганлар.

Санкт-Петербургдаги "Сомониён" номли тожиклар жамияти Россия ҳукуматидан беш ойлик тожик чақалоғи Умарали Назаровнинг Санкт-Петербург изоляторида ўлгани юзасидан жиноий иш очиб, бу ҳодисага алоқадор шахсларни жавобгарликка тортишни талаб қилган.

“Сомониён” жамиятининг раиси Аҳтамбек Маҳмадов 19 октябрь куни Озодлик тожик хизмати билан суҳбатда маълум қилишича, Умарали Назаров иши бўйича суриштирув ишлари ҳамон давом этмоқда ва Россия расмийлари улар билан мулоқотда Умарали ўлимига алоқадор шахсларни жавобгарликка тортишга ваъда берганлар.

Биз бу масалада иложи борича тезроқ жиноий иш очиш бўйича Санкт-Петербург полицияси билан ҳамкорлик қилаяпмиз. Чунки, полиция ходимлари суд рухсатисиз беш ойлик Умаралини онаси қўлидан тортиб олишган. Бу масалада аввал судр қарори чиқиши керак эди,” дея илова қилди Маҳмадов.

Унинг айтишича, полиция зобитлари Умаралини меҳрибонлик уйига ёки, ҳеч бўлмаганда, Санкт-Петербургда қонуний яшаётган бувисига топширишлари керак эди:

“Лекин улар Умаралининг якка ўзини беш соатдан кўпроқ вақт давомида изоляторда ушлаб турганлар ва натижада бу ҳодиса унинг ўлими билан якунланди,” деди Аҳтамбек Маҳмадов.

Унинг сўзларига кўра, Умарали соппа-соғ бўлган ва буни тиббий ташхис ҳам исботлайди.

Маҳмадовнинг илова қилишича, Умаралининг тиббий дафтарчасида унинг бирон бир касалликка чалингани қайд этилмаган.

Аммо, Аҳтамбек Маҳмадов суд қарори билан Умаралининг онаси Россиядан депортация қилиниши мумкинлигидан хавотирда эканини айтди.

Ҳақиқатан ҳам, гўдакнинг онаси Санкт-Петербургда ноқонуний яшаган экан. Маҳкама уни 15 кундан кейин чиқариб юбориш ҳақида ҳукм чиқарган,” деди у.

Санкт-Петербургдаги тожик фаолларига кўра, Умаралининг жасади ҳалиям ўликхонада сақланаётир ва уни қачон яқинларига қайтарилиши маълум эмас.

13 октябрда Санкт-Петербург полицияси миграция қонунини бузиш айблови билан Тожикистон фуқаролари - Рустам Назаров, Заррина Юнусова ва уларнинг беш ойлик фарзанди Умарали Назаровни қўлга олганди.

Яқинларига кўра, полиция беш ойлик Умаралини онасининг қўлидан тортиб олган.

Орадан бир кун ўтиб, Санкт-Петербургдаги беморхона шифокорлари бувисига гўдакнинг вафот этганини маълум қилганлар.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Умарали ўлими юзасидан бошланган суриштирув ишларини "қатъий назорат остига" олган.

Москвадаги Тожикистон элчихонаси матбуот вакили Муҳаммад Эгамзодга кўра, Россия Ташқи ишлар вазирлигига норозилик нотаси йўлланганини айтди.

Унга кўра, Тожикистон элчихонаси норозилик нотасига жавобан Россия Ташқи ишлар вазирлиги ишга "жиддий" эътибор қаратилганини билдирган.

Расмий хабарларга кўра, биргина 2013 йилнинг ўзида Россия ҳудудида бир мингдан ортиқ Тожикистон фуқароси вафот этган ва ўликларнинг аксари Тожикистонга келтирилган.

Россия Ташқи ишалар вазирлигига кўра, 2014 йилда Россияда Тожикистон фуқароларидан 39 нафари ўлдирилгани қайд этилган.

Тожик чақалоғининг фожиали ўлими ижтимоий тармоқларда ўта кучли эътирозларни уйғотди.

Россияда истиқомат қилувчи тожик шоираси ва журналисти Мави Масаби (Мавжуда Собирова) Умарали Назаров ўлимига муносабати билан рус тилида қуйидаги шеърни битган:

Прости, малыш..

Кто слезы Матери оплатит в Судный день?
Кто на себя возьмет грех страшный и жестокий?
Мигрант бесправный для чиновника - мишень,
Пропахли смертью мной оплаканные строки...

Проснись же совесть, заплутавшая моя.
Проснись... Кричи. И бей в набат. И в души.
Ведь гастарбайтер - это "мусор" бытия,
Где каждый, кто сильнее, его душит.

Где каждый, кто на чин его важней,
На голову, по статусу, чуть выше,
Ударить, норовит, под дых больней,
И опустить, бесправного, пониже.

Прости, малыш, что не смогли спасти,
Мы все в ответе за твою погибель.
Народ уставший на своем пути,
Утративший и смелость, и обитель...

XS
SM
MD
LG