Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:18

Япония Ўзбекистонга 5 миллиард долларга яқин сармоя киритади


Ўзбекистон ва Япония қиймати 8,5 миллиард доллардан кўпроқ қўшма лойиҳаларни татбиқ этишга келишиб олди.

Бундай келишув Япония Бош вазири Шинзо Абенинг Ўзбекистонга ташрифи чоғида имзоланди.

Икки мамлакат раҳбарлари учрашуви якунида Президент Ислом Каримов: "Қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди, шулардан 5 миллиардга яқини Япония сармояларидир," дея баёнот берди.

Ўзбекистон президенти шунингдек икки мамлакат ўртасида стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича қўшма баёнот имзоланганини айтди.

Япония бош вазири эса мамлакатининг Ўзбекистон билан кўптармоқли ва ўзаро манфаатдор иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга тайёр эканини билдирди.

Тошкентда бўлиб ўтган бизнес форумда эса тарафлар Ўзбекистон жанубида синтетик ёнилғи заводини қуриш, электротехника ва кимё соҳаларида Япония иштироки масаласини муҳокама қилдилар.

Япония Ўзбекистондаги энг йирик сармоядорлардан бири ҳисобланади.

Япония Ўзбекистон иқтисодиятига 2,3 миллиард долларга яқин сармоя киритган.

XS
SM
MD
LG