Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:13
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади
Жуковский маҳамаси жума куни ниҳоя топади

Швед прокурори Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазоси сўради

Швеция шимолидаги Остершунд (Östersund) шаҳрида ўзбекистонлик таниқли имом Обид қори Назаров жонига қасд қилишда айбланаётган шахс устидан маҳкаманинг сўнгги куни прокурор айбланувчи Юрий Жуковскийга бир умрлик қамоқ жазосини сўради. Унинг ишонишича, Юрий Жуковский суиқасад амалига Обид Назаровнинг фаолияти сабаб бўлган. Жуковский суд бошидан буён унга қўйилган айбни тан олмасдан келаётир. Бироқ у судда ҳамма нарсани очиқча гапира олмаслигини эътироф этди. 37 яшар Жуковский шу йилнинг 25 августда Россиядан Швецияга экстрадиция қилинган.

18:10 27.11.2015

Cтромшундда бўлиб ўтган суд жараёни ва Жуковский кўрсатмаси ҳақида ўзбекистонлик фаол Муҳиддин Ширинов нима дейди? Видеосуҳбат

М.Ширинов: Жуковский боши берк кўчага кириб қолса, эслолмайман деяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:28 0:00

17:14 27.11.2015

Шу билан душанба куни бошланган суд ниҳоясига етди.

17:13 27.11.2015

Ҳакам Жуковский суд ҳукми чиқарилгунга қадар қамоқда қолиши борасида ҳукм чиқарди. Суд ҳукми 15 декабрда эълон қилиниши кутилмоқда.

17:11 27.11.2015

Суд танаффусдан сўнг ўз ишини давом эттиради. Айбланувчи Жуковскийни суд ҳукмига қадар қамоқда сақлаш масаласи бўйча суд қарори эълон қилинади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG