Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:35

Россия турк мева-сабзавотлари ўрнини ўзбекники билан тўлдирмоқчи


Россия Туркиядан мева-сабзавот сотиб олишни тўхтатиши ва улар ўрнини Ўзбекистон, Эрон каби мамлакатлардан олинадиган маҳсулотлар билан тўлдириши мумкин.

Бу ҳақда Россия Қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачёв Россия-1 каналига берган интервьюсида таъкидлади.

Ҳозирда Россияга четдан етказиладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг 20 фоизи Туркия ҳиссасига тўғри келмоқда.

Цитрус маҳсулотларининг қарийб тўртдан бир қисми Россияга Туркиядан келтирилади.

– Меваларни Эрон Озарбайжон, Ўзбекистон, Марокаш, Исроил каби давлатлардан келтирса бўлади. Цмтрус масаласида Аргентина, Жанубий Африка Республикасини жалб этиш мумкин, - деди Ткачёв.

Туркия Россиянинг Су-24 ҳарбий учоғини уриб туширганига жавобан Бош вазир Дмитрий Медведов Туркияга қарши санкцияларни ишлаб чиқиш борасида кўрсатма берган.

XS
SM
MD
LG