Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:48

Халқаро Амнистия Муҳаммад Бекжон ҳимоясига глобал миқёсда кампания бошлади


Маркази Лондонда жойлашган Халқаро Амнистия ташкилоти 16 йилдан буён ўзбек қамоғида қолаётган журналист Муҳаммад Бекжонни озод этиш учун глобал кампания бошлаганини маълум қилди.

Глобал миқёсда 4 декабрдан 17 декабрга қадар давом этадиган энг йирик кампания Муҳаммад Бекжон билан бирга бошқа мамлакатлардаги яна 11 нафар фаолни озод этишга қаратилган.

61 ёшли Муҳаммад Бекжон мухолифат етакчиси Муҳаммад Солиҳнинг укаси ва "Эрк" газетасининг бош муҳаррири бўлган.

У Тошкентдаги 1999 йилги портлашлар ортидан Киевда ўғирланиб, Ўзбекистонга келтирилган ва портлашларга алоқадорликда айбланиб, 15 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

Уч йил аввал Муҳаммад Бекжоннинг қамоқ муддати тугашига бир ой қолганида қамоқхона маъмуриятига бўйсунмаслик айби билан яна 4 йилу 8 ойга маҳкум этилди.

XS
SM
MD
LG