Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:18

BahsOnline: Аския фазилатми ëки иснод?


BahsOnlineнинг бу галги сонида сўз санъатининг аския жанри баҳс қилинди. Аския сўз санъатининг ижобий кўринишими ёки аксинча? Агар сиз ҳам бу баҳсга қўшилмоқчи бўлсангиз ҳар чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзилларига боғланинг.

Айнан шу савол остидаги баҳс ижтимоий тармоқларда авж олди.

Ўзбекистонлик публицист Жаббор Эшонқул аскияни миллат фахри деб билишини ëзди: “Аския инсониятнинг номоддий маданий мероси сифатида ЮНЕСКОнинг Репрезентатив рўйхатига киритилган. Бу ҳам миллий, ҳам умуминсоний азалий бир қадрият сифатида эътироф ва фахрга лойиқ бир мерос.”

Ижтимоий тармоқ юзери Абдуғофур Салимов эса аскияга жиддий қарши эканлигини изҳор қилди: “Ахлатни ҳидлаб ширин экан деган билан у ахлатлигича қолади. Аскияни канча оқлашмасин, гапларнинг тагидаги беҳаёликни оқлаб булмайди. Пардаланган, гоҳи бепарда секси булмаса, аския булмайди. Юзлаб аскияларни китобдан ўқидим, овозини эшитдим, ТВда,видеода кўрдим, бирортаси тоза эмас. Аския қоидасини китобдан ўқиганман, назариётчилар ўзлари тасдиқлаб туришибди-ку аския нима ва кандай айтилишини.”

BahsOnline: Аския фазилатми ëки иснод?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:24 0:00

Ўзбекистонлик 36 яшар шоира Санобархон Меҳмонова эса аскияни мантиққа зид деб ҳисоблайди:

“Ҳамма нарсани ўз жуфти, яъни зидди билан яратган қодирул-якто бўлган Парвардигор,тафаккур етуклигининг зидди қилиб, маҳмадоналарни яратган бўлса керак,-деб ўйлайман.Менга шундай туюлади - АСКИЯ худди ТАФАККУРнинг айниган тимсолидай. Бир талай девдай-девдай эркакларнинг:”Гулмисиз,булбулмисиз”, -“Айтганизман»,-деб туришида ҳеч бир маъни йўқдай”.

Хўш, аския фазилатми ëки иснод?

Баҳснинг аудио шаклини қуйида тингланг:

BahsOnline: Аския фазилатми ëки иснод?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:39 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG