Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:52

 “Майн Кампф” Германияда эркин сотувга чиқарилди


Ўзбекистонда тақиқланган Адолф Гитлернинг “Майн Кампф” (“Менинг курашим”) китоби янги йилнинг биринчи кунларидан бошлаб Германия ҳудудидаги китоб дўконларида сотила бошлайди. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг илк бор шундай воқеа рўй бермоқда.

31 декабргача китобни нашр қилиш ҳуқуқи фақат Бавария ҳукуматига тегишли эди, бироқ бу ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тугади.

“Майн Кампф”нинг янги икки томлик нашри мутахассисларнинг профессионал шарҳлари билан тўлдирилган. Китобни тарихчилар шарҳлари билан қайта нашр қилинганини яҳудийлар жамиятлари вакиллари илиқ кутиб олишди. Уларга кўра, бу ҳолатда нашр этилган китоб Иккинчи жаҳон урушида ўлдирилган миллионлаб яҳудийлар тарихи - Холокостни яхшироқ англаб олишга ёрдам беради.

Китоб нацист пропагандасини фош қилишга ёрдам бераётгани айтилаётган Мюнхен замонавий тарих институтида қайта нашр этилмоқда.

Адолф Гитлернинг “Майн Кампф” китоби муаллифнинг ирқчилик ва антисемит қарашларини акс эттиради. Гитлер ҳокимиятга келганидан сўнг бу китоб миллатчилар учун “муқаддас битиклар”га айланган эди. Биргина Германиянинг ўзида нашр этилган “Майн Кампф”нинг умумий адади 12 миллион нусхани ташкил этади.

XS
SM
MD
LG