Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 06:39

Ҳоким, милиция ва солиқчининг тадбиркор бизнесига аралашиши тақиқланди


Ўзбекистонда 2000 йилда қабул қилинган “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари ҳақида”ги қонунга киритилган ўзгартишлар асосида тадбиркорлар фаолиятига давлат идораларининг аралашиши тақиқланди. Яъни, бундан буён давлат идоралари ва мансабдор шахсларнинг тадбиркорларга шартнома тузиш, пул ўтказиш, хайрия қилиш, раҳбар сайлаш каби ишларда кўрсатма беришга қонунан ҳаққи йўқ.

“Ўзбекистон Республикаси қонунчилик актларига айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасида”ги 2015 йилнинг 29 декабридан кучга кирган қонунга кўра, давлат идораларининг тадбиркорлар фаолиятига аралашиши тақиқланди.

Энди давлат идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шунингдек бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик субъектларининг шартномалар тузиш, фойдани тақсимлаш, раҳбарлар сайлаш(тайинлаш) каби уларнинг компетенциясига кирадиган ишларига аралашиши тақиқланади.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари бошқарув органларининг аъзоларини ўз ваколати доирасида таваккал қилиб қабул қилган ва сўнгра зиёнга сабаб бўлган қарорлари учун маҳаллий ҳокимият ва давлат идоралари томонидан ўз бошимча жавобгарликка тортиш ҳам тақиқланади.

Исми сир қолишини сўраган андижонлик тадбиркорлардан бири Озодлик билан суҳбатда давлат идораларининг улар фаолиятига аралашиши тақиқлангани ҳақида қонун қабул қилинганидан хурсанд бўлганини айтди:

Жуда зўр бўпти, лекин. Масалан, мен Избоскан туманида кўмир сотаман. Кўмирни Ангрендан биржа нархида олиб келамиз. Туман ҳокими эса килосини 350 сўмдан ортиқ соттиргани қўймаяпти. Биз кўмирни тупроғидан ажратиб, пакетлаб чиройли қилиб сотамиз. Шунинг учун ҳам бизга килоси 500 сўмдан кам бўлса фойда қолмайди. Лекин масаланинг иккинчи томони бор. Илгари ҳам амалдорларнинг тадбиркорлар фаолиятига аралашишни чеклайдиган бир қанча қонунлар қабул қилинган, лекин улар барибир аралашаверади”, деди тадбиркор.

Ҳоким, милиция ва солиқчининг тадбиркор бизнесига аралашиши тақиқланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:39 0:00
Бевосита линк

Навоий шаҳридан бўлган бошқа бир тадбиркорнинг айтишича, агар тадбиркорлар ҳокимларнинг оғзаки буйруқларини ижро қилмаса, уларнинг бошида калтак синиши аниқ:

Мен бу қонундаги гапларни аниқ формулировка қилинишини истардим. Масалан, ҳоким, прокурор, милиция бошлиғининг бевосита аралашуви тақиқлансин, деб ёзган бўлардим. Чунки, турли тадбирларга, мусобақаларга тадбиркорлардан пул йиғишлари жонга тегди. Агар ҳокимни айтганини қилмасанг, у сени қайси йўл билан жазолаш йўлини албатта ўйлаб топади”, деди тадбиркор.

Ўзбекистонда маҳаллий ҳокимларнинг турли хил қурилиш ва тадбирлар учун тадбиркорларга ўлпон солиш ҳолатлари ҳам кўп кузатилади.

Жумладан, ўтган йилнинг ноябрь ойида Озодликка мурожаат қилган самарқандлик тадбиркорлардан бири¸ Самарқанд ҳокими шаҳардаги аксар дўкон эгаларига солинаëтган норасмий ўлпонлар устига “йўл солиғи” ҳам қўшганидан шикоят қилган эди.

Тадбиркорга кўра¸ шаҳар ҳокими ҳар бир дўкондордан йўлларни таъмирлаш учун 600 дан 1500 гача “кўкида нақд” беришни сўраган¸ акс ҳолда солиқчиларга дўконни ëптириш билан таҳдид қилган.

XS
SM
MD
LG