Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:12

OzodlikOnline: Тошкент нобиометрик паспортлар амал қилиш муддатини нега узайтирмади?


Нобиометрик паспорт билан хорижда юрган ўзбекистонликлар бу паспорт билан чегарадан ўтолмай қолган.
Нобиометрик паспорт билан хорижда юрган ўзбекистонликлар бу паспорт билан чегарадан ўтолмай қолган.

Ўзбекистон ҳукумати мамлакат фуқароларининг биометрик паспортга ўтиши учун2015 йил 31 декабрга қадар белгиланган аввалги муддатни 2¸5 йилга узайтирди. Айни пайтда¸ эски паспорт амал қилиш муддатининг узайтирилмагани хорижда эски паспорт билан ишлаб юрган ўзбекистонликларни паспортсиз қолдирди. Бундай вазиятнинг давом этиши қандай ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатларга элтади? Душанба кунги жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз.

Россияда нобиометрик паспорт билан юрган Ўзбекистон фуқаролари қўлларидаги паспорт ўз ҳақиқийлигини йўқотгани ва Ўзбекистон элчихонасидан олинган “Ватанга қайтиш учун сертификат” дея аталувчи ҳужжатсиз мамлакатдан чиқиб кета олмаётганликларини айтишмоқда.

- Ўзбекистонга кетиш учун самолётга билет олган эдик, эски паспорт билан кетолмайсизлар, деяпти аэропортдагилар. Паспортни муддати узайтирилгандику,дейди исми сир қолишини истаган ўзбек муҳожири.

OzodlikOnline: Тошкент нобиометрик паспортлар амал қилиш муддатини нега узайтирмади?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:10 0:00

Санкт Петербургнинг Пулково аэропорти паспорт назоратчилари ҳам, Москванинг Шереметьево аэропорти ходимлари ҳам нобиометрик паспорт билан юрган Ўзбекистон фуқаролари чегарадан ўтказилмаслигини тасдиқлашди.

– Эски паспорт билан ўтказилмайди. Чегарадан ўтиш учун элчихонага бориб янги паспорт ёки “ватанга қайтиш учун сертификат”ини олиш керак, - деди Шереметьево аэропорти паспорт назорати ходимаси Озодлик билан суҳбатда.

Эски ўзбек паспортларининг амалда яроқсиз ҳужжатга айлангани хорижда юрган кўпчилик ўзбекистонликлар учун кутилмаган ҳол бўлди.

Аввалроқ Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги расмийлари эски фуқаролик паспортини биометрик паспортга алмаштириш 2018 йилнинг 1 июлига қадар давом этишини билдирган ва бу қарорни кўпчилик эски паспортлар амал қилиш муддатининг ҳам 2¸5 йилга узайтирилгани деб тушунган эди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:42 0:00
Бевосита линк

Афтидан расмий Тошкент эски паспортни янгисига айлантириш муҳлатини узайтирган ҳолда¸ эски паспортларнинг амал қилиш муддатини узайтирмаган кўринади. Бунинг оқибатида¸ хориж давлатлари¸ хусусан РоссияЎзбекистон ҳукумати бир неча йил олдин юборган билдиришнома асосида нобиометрик нусхадаги паспортларни 2016 йил 1 январидан бошлаб эътриоф этмай қўйган.

Бундай вазиятда хорижда юрган аниқ сони номаълумўзбекистонликларнинг ўзи ҳуқуқий жиҳатдан “яроқсиз” ҳолга келмай қолмайди.

Сиз ҳам шундай вазиятга тушган бўлсангиз¸ бу “яроқсизлик” ҳаëтингизда қандай акс этмоқда?

Ундан чиқиш учун нима қилмоқчисиз?

Россияда шундоқ ҳам сийраклашиб бораëтган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ паспортсиз қолиши оқибатлари нима бўлади?

Ўзбекистон ҳукуматининг эски паспортлар амал қилиш муддатини ҳам узайтириши эҳтимолига ишонасизми?

Душанба¸ Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан 8 га қадар давом этадиган жонли суҳбатда шу ҳақда гаплашамиз. Мулоқотга Skype манзилларимиз орқали қўшилишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG