Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:31

Ўзбек расмийларига кўра, қийноқлар бўйича шикоятлардан учтаси тасдиқланган


Ўзбекистон расмийлари иддаосича 2014 йилда маҳкумларни қийноққа солиш ҳолатлари бўйича 61та мурожаат кўриб чиқилган ва шулардан 3 таси ўз тасдиғини топган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи Ислом Жасимов Женевада бўлиб ўтган БМТнинг инсон ҳуқуқлари қўмитаси йиғинида таъкидлаган.

Жасимовга кўра, қийноқ холатларининг учтаси тасдиқланган ва айбдорлар жазоланган.

Халқаро ташкилотлар Ўзбекистон қамоқхоналарида маҳкумлар мунтазам қийноққа солиниши ҳақида бонг уриб келади.

Халқаро Қизил Хоч ëки БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси ëпиқ қолаëтган Ўзбекистон қамоқхоналаридаги инсон ҳуқуқларига оид вазият ташвишга солаётганини билдирган.

БМТнинг қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Манфред Новак Ўзбекистон қамоқхоналарига бориб, у ердаги ҳақиқий аҳвол, хусусан, қийноқлар вазиятини ўрганишга икки йилдан бери уринаëтгани, бироқ ҳозирча сўровлари жавобсиз қолаëтганини айтган эди.

XS
SM
MD
LG