Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:46

Ўзбекистон "иқтисоди репрессив" мамлакатлар қаторида


Heritage Foundation жамғармасининг "Иқтисодий эркинлик" харитасида Ўзбекистон тўқ қизилга бўялган мамлакатлар орасида қолди
Heritage Foundation жамғармасининг "Иқтисодий эркинлик" харитасида Ўзбекистон тўқ қизилга бўялган мамлакатлар орасида қолди

Heritage Foundation ташкилотининг йиллик ҳисоботида Ўзбекистон “иқтисоди репрессив” мамлакат сифатида Кирибати, Чад, Конго ва Украина каби мамлакатлардан кейинги поғонага қўйилди. Қўшни мамлакатлардан, Туркманистондан ташқари, бирортаси бу рўйхатга кирмади.

Ўзбекистон “Иқтисодий эркинлик индексида” 166 ўринни эгаллади. Heritage Foundation ташкилотининг йиллик ҳисоботида Ўзбекистон “иқтисоди репрессив” мамлакат сифатида Кирибати (165), Чад (164), Конго (163) ва Украина (162) каби мамлакатлардан кейинги поғонага қўйилди.

Марказий Осиё бўйича Ўзбекистонинг қўшнилари орасида фақатгина Туркманистон “иқтисоди репрессив” мамлакат сифатида қайд этилди, бу мамлакат 178 мамлакат орасида 174-ўринни эгаллади. Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон иқтисодлари репрессив бўлмаган мамлакатлар сифатида эътироф этилди.

Қароргоҳи АҚШда жйолашган Heritage Foundation рейтингига кўра, Ўзбекистонда ўтган йилдан бери иқтисодий вазият ёмонлашган. Бу мамлакат 2015 йилги 160-ўриндан 166-ўринга тушиб қолган. Ўзбекистонга берилган умумий баҳо ҳам 47дан 46га пасайтирилган.

Heritage Foundation ташкилоти хулосалари Ўзбекистонда коррупция кенг тарқалгани, суд ҳокимияти президентга бўйсундирилгани, суд жараёнлари халқаро тамойилларга мос келмаслиги, нуфузли шахслар қонунга амалга қилмаслиги каби омилларга асослангани айтилади ҳисоботда.

Бундан ташқари Ўзбекистонга товар импорт қилиш ўта қимматга тушиши ва катта меҳнат талаб этиши, давлат корхоналари мамлакат иқтисодининг бир нечта секторида ишлаши, молиявий секторга давлатнинг аралашуви каби омиллар ҳам инобатга олинган.

Шу билан бирга Ўзбекистон савдо эркинлиги, коррупциядан холилик ва монетар эркинлик каби кўрсаткичларни ўтган йилга солиштирганда бироз яхшилаганини ҳам қайд этишади ҳисобот муаллифлари.

“Иқтисодий эркинлик индекси”га жами 178 мамлакат киритилди. Бу сафра ҳам рўйхатда 88,6 пункт билан Ҳонг Конг етакчилик қилмоқда. Иқтисодлари энг эркин бўлган мамлакатлар ўнлигига Сингапур, Янги Зеландия, Швейцария, Австралия, Канада, Чили, Ирландия, Эстония ва Буюк Британия каби мамлакатлар кирди.

АҚШ мазкур рейтингда 11-, Германия 17-, Франция 75-, Хитой эса 144- ўринни эгаллади.

Ўтган ҳафта Freedom House халқаро инсон ҳуқуқлари “Дунёдаги эркинлик-2016” ҳисоботида Ўзбекистонни яна эркинликлар энг кўп бўғилган мамлакатлар қаторига қўшди. “Энг ёмонлар” рўйхатида 3-ўринда турган Ўзбекистонда инсон ҳақлари максимал даражада бўғилган мамлакат, дея тан олинди.

Transparency International ташкилоти ҳам ўзининг "Коррупция индекси"да Ўзбекистонни энг коррупциялашган давлатлар рўйхатига киритди.

XS
SM
MD
LG