Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:52

Мамадали Маҳмудов "Эътиқод эркинлиги" мукофотига тавсия қилинди


Қароргоҳи Лондонда жойлашган Эътиқод эркинлиги учун кураш олиб борувчи "Цензура индекси" халқаро ташкилоти ўзбекистонлик адиб Мамадали Маҳмудов номзодини 2016 йилги мукофотига илгари сурди.

Халқаро ташкилотнинг "Эътиқод эркинлиги" мукофоти сўз эркинлиги бўғилган мамлакатларда фаолият қилаётган журналист, ёзувчи, шоир, рассомларга берилади.

"Цензура индекси" халқаро ташкилоти 16 нафар мукофот соҳибини феврал ойида эълон қилади.

75 ёшли Мамадали Маҳмудов 14 йил Ўзбекистон қамоқхонасида ўтирди.

Ёзувчи 1999 йилги 16 февралдаги Тошкент портлашларига алоқадорлик айби билан портлашлардан 10 кун ўтиб ҳибсга олинди 14 йилга ҳукм этилди.

Мамадали Маҳмудов 2013 йилда қамоқдан озод этилди.

XS
SM
MD
LG