Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:25

BahsOnline: Қариндошлар орасидаги никоҳни қонунан тақиқлаш керакми?


BahsOnlineнинг бу галги сонида яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг қанчалик тўғрилиги ва бундай никоҳларнинг ижобий ёки салбий томонлари муҳокама қилинди. Агар сиз ҳам бу баҳсга қўшилмоқчи бўлсангиз ҳар чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзилларига боғланинг.

Тожикистонда қариндошлар орасида никоҳ қонун билан тақиқланди.

Бундан сўнг ака-укалар, опа-сингилларнинг қуда бўлишига қонун рухсат бермайди.

Бундай одатни ман қилиш тарафдорлари ота-онаси яқин қариндош бўлган болаларда туғма нуқсонлар ва ирсий касалликлар кўпроқ учрашини айтишмоқда.

BahsOnline: Қариндошлар орасидаги никоҳни қонунан тақиқлаш керакми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:20 0:00

Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, Тожикистонда 25 300 нафар ногирон бола қайд этилган. Уларнинг 30-35 фоизи бир-бири билан яқин қариндош бўлган ота-оналарнинг фарзандларидир.

Ўзбекистонда ҳам яқин қариндошларнинг қуда-анда бўлиши одатий ҳол ҳисобланади. Тоға, амакининг қизига уйланган ёки ўғлига турмушга чиққан ҳолатлар жуда кўп учрайди.

Ўзбекистонлик шифокорлар ҳам яқин қариндошларга уйланмасликни тавсия қилади.

Балки, Ўзбекистонда ҳам яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳга тақиқ қўйиш керакдир?

BahsOnline: Қариндошлар орасидаги никоҳни қонунан тақиқлаш керакми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:12 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG