Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:45

Тошкентда лицензиясиз киракашларни тутиш амалиёти кучайтирилади


Тошкент жамоат транспортида милиция ходимлари
Тошкент жамоат транспортида милиция ходимлари

Ўзбекистон пойтахтида 15 февралдан эътиборан лицензияга эга бўлмай йўловчи ташиш билан шуғулланаётган шахсларни тутишга қаратилган рейдлар кўлами янада кучайтирилади.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов журналистларга 13 февралда шаҳар ҳокимилиги биносида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Рейдлар Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг йўловчи ташиш транспортининг барча турларини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти ҳамкорлигида ўтказилади.

Тошкент шаҳар ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг хабар беришича, 47та махсус гуруҳга пойтахтнинг барча нуқталарида лицензиясиз киракашларни тутиш ва жавобгарликка тортиш топшириғи берилган.

“Бир ой муқаддам бошлатилган амалиётда ҳозирга қадар 9200 автомобиль воситаси текширилди ва 1850 та қоидабузарлик ва камчиликлар аниқланди,” дея хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

XS
SM
MD
LG