Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:26

Маҳтума Жўраева: МХХ ходимлари ўғлимни бошига қоп кийгизиб ўғирлашди...


Фурқат Жўраев ва яна тўрт киши – Арамаис Авакян, Бектемир Умрзоқов, Дилшод Олимов ва Акмал Маматмуродовларни 5 йилдан 12 йилгача муддатларга озодликдан маҳрум қилинди.
Фурқат Жўраев ва яна тўрт киши – Арамаис Авакян, Бектемир Умрзоқов, Дилшод Олимов ва Акмал Маматмуродовларни 5 йилдан 12 йилгача муддатларга озодликдан маҳрум қилинди.

Жиззахда армани фермер Арамаис Авакян билан бирга "Исломий Давлат" жангари гуруҳига алоқадорликда айбланиб, 12 йилга қамалган Фурқат Жўраевнинг онаси Маҳтума Жўраева Озодлик билан суҳбатда ўғлини маҳсус хизмат ходимлари ноқонуний тарзда бошига қоп кийгизиб ўғирлаб кетишгани ва ИШИДга аъзолигини бўйнига қўйиш учун тергов изоляторида қийноқларга солишганини айтди.

19 февраль куни Жиззахдаги маҳкама экстремистик гуруҳларга боғлиқликда айбланган Фурқат Жўраев ва яна тўрт киши – Арамаис Авакян, Бектемир Умрзоқов, Дилшод Олимов ва Акмал Маматмуродовларни 5 йилдан 12 йилгача муддатларга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарган эди.

Маҳкама ҳукмидан бир ҳафта ўтиб Озодликка илк бор гапирган Фурқат Жўраевнинг онаси Маҳтума Жўраева ўғлини 4 сентябрь куни МХХ ходимлари ноқонуний ўғирлаб кетишгани, 40 кун давомида унинг қаердалиги ҳақда билмаганликларини айтди.

- Мени ўғлим Фурқат Арамаис Авакянни болаликдаги яқин дўсти бўлади. Фурқатни ароқ дўконини олдида 3 сентябрь куни икки қути пивоси билан тўрт киши бўлиб, бошига қоп кийгизиб олиб кетишган. Арамаис уни ўша куни қидирди. Бир кун ўтиб Арамаисни ҳам олиб олтита машинада босиб кетишибди. Уни ҳам автоматлар билан қўрқитиб, бошига қоп кийдириб олиб кетишган. Бизга қирқ кун давомида уларни қаердалигини айтишмади. Октбярь ойида уларни СНБни подволида эканини билганимиздан кейин ҳам улар билан учратштиришмади. Ўғлимни суд залида эзилган холда кўрдим, - дейди Маҳтума Жўраева.

Маҳтума Жўраеванинг айтишича, ўғли ИШИДга аъзолигини бўйнига олиши учун тергов изоляторида қийноқларга солинган.

- Бу суддан у судгача болларни уришган. Бўйнига қўйиб, нима деса ўшани айтганини такрорлаб турди у бечора боллар. Қийноққа солишганини ўргандик. Судда уларни кўрдик. Ана шу жойда, улар бу ҳақда имо-ишора билан айтишди. "Биз жонимиздан тўйдик", деб бизга имо-ишора қиляпти. Арамаисни онаси арманча гапиради, унга айтибди, "Фурқатни иккинчи судда укол уриб чиқаришди", деб айтибди. Ундан шундай қилдими, десак "ҳа" дейди. Жуда эзишган, Арамасини уриб қовурғасини синдиришган экан, - дейди Маҳтума Жўраева.

Судланувчилар Ўзбекистон Жиноят кодексининг қўпорувчилик, ўғрилик, диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш каби моддалари билан айбланган.

Маҳтума Жўраева ўз ўғлига қўйилган бу айбловлар тухмат эканини айтади.

- Ўғлим ичадиган бола, қандай қилиб исломий гуруҳларга уни алоқаси бўлиши мумкин. Бу болларни ҳеч бирини исломий гуруҳларга алоқаси йўқ. Буларни ҳаммаси ичади, бировга ёмонлиги йўқ боллар, - дейди Маҳтума Жўраева.

Маҳтума Жўраева Озодлик билан суҳбат.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:52 0:00
Бевосита линк

Миллати арман бўлган Авакяннинг насроний бўлишига қарамасдан ИШИДга алоқадорликда айбланаётгани Арманистон ҳукуматини ҳам четда қолдирмади.

Арманистон Миллий мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича доимий комиссияси раиси Элинар Варданян Ўзбекистон парламентининг ҳуқуқий масалалар билан шуғулланувчи комиссияси раисига жиззахлик фермер Арамис Авакяннинг тақдири юзасидан ташвиш билдириб, мурожаат қилгани тўғрисида Озодлик радиоси арман хизмати хабар қилди.

Ундан аввал эса Арманистон Омбудсмани ҳам ўзбекистонлик ҳамкасбига Авакяннинг тақдири борасида ташвиш билдириб, хат йўллаган эди.

XS
SM
MD
LG