Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:23

Бен Керсон собиқ рақиби Доналд Трампни қўллаб чиқди


Республикачилар партиясидан президентликка номзод бўлиш учун кураш олиб борган Бен Карсон ўзининг собиқ рақиби миллиардер Доналд Трампни қўллаб чиқди.

Жума куни Флорида штатининг Палм Бич шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида Керсон Трампни “Америка учун жон куйдирадиган, ақлли сиёсатчи”, деб атади.

Собиқ нейрожарроҳ Керсон ўтган ҳафта сайловолди пойгасидан чиққанини билдирганди.

Ҳозирда республикачилар партясидан Доналд Трамп номзодликка даъвогарлар орасида етакчилик қилмоқда.

АҚШда президентлик сайлови ноябрь ойида ўтказилади.

XS
SM
MD
LG