Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:05

BahsOnline: Қўшинларини Суриядан олиб чиққан Путин мақсадига эришдими ?


Россия президенти Владимир Путин Суриядаги ҳарбий амалиётлар ўз мақсадига етганини билдириб, рус ҳарбийларига 15 мартдан Суриядан чиқа бошлашни буюрди. Бу қарорни олқишлаган суриялик мухолифатчилар русларнинг Суриядан чиқиш аломатлари ҳозирча кўзга ташланмаётганини айтмоқдалар.

Сизнингча, қўшинларини Суриядан олиб чиққан Путин мақсадига эришдими ëки йўқми ?

Айни саволни BahsOnline жонли мулоқотининг навбатдаги сонида муҳокама қилдик.

BahsOnline: Қўшинларини Суриядан олиб чиққан Путин мақсадига эришдими ?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:55:01 0:00
Бевосита линк

14 март куни Кремлда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилган президент Путин рус қўшинларининг асосий қисмини Суриядан олиб чиқиб кетиш сешанбадан бошланиши лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, у Суриядаги зиддиятга барҳам бериш учун Россия тинчлик жараёнида ўз ролини фаоллаштириши кераклигини уқтирди.

BahsOnline: Қўшинларини Суриядан олиб чиққан Путин мақсадига эришдими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:15 0:00

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Россия президенти Москва қарорини етказиш учун суриялик ҳамкасби Башар Ассадга қўнғироқ қилганини, Ассад бу қарорни розилик билан қабул қилганини айтди.

Айни пайтда Путин Россиянинг Тартусдаги денгиз ва Хмеймимдаги ҳаво базалари аввалги тартибда ўз ишини давом эттиришини билдирди.

“Бу масканлар қуруқликдан, денгиздан ва ҳаводан яхши ҳимояланган бўлиши лозим”, деди Путин.

Россия президенти Сурияда қоладиган рус ҳарбийлари оташкесим тартибига риоя этилишини назорат қилиш билан шуғулланишини қўшимча қилди.

Кремл танқидчилари назарида Путин Суриядан мағлуб бўлиб қайтди. Путин тарафдорлари эса ғалаба ҳақида гапирмоқда.

XS
SM
MD
LG