Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:21

Мутахассис: “Кутилмаган совуқ мевали дарахтларга жиддий шикаст етказмади”


Бахмал туманига ёққан қор бир кундан сўнг эриб кетди
Бахмал туманига ёққан қор бир кундан сўнг эриб кетди

Сўнгги кунларда Ўзбекистонга ёпирилган совуқ ҳаво оқими боғбонлар ва деҳқонларни яна қаттиқ талвасага солиб қўйди. Мевали дарахтлар айни қийғос гуллаган пайтда Ўзбекистоннинг бир қанча вилоятларига қор ёғди, ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетди. Лекин ўтган йилгидан фарқли ўлароқ бу йил қаттиқ совуқ бўлмади, қорлар эриб кетди. Мутахассисларга кўра кўра, бу йилги ҳосил асосан сақлаб қолинган.

Фарғоналик боғбон Дониёр ўтган йили бир гектарлик ўрик боғининг ҳосилидан бутунлай айрилган ва 20 миллион сўмдан ортиқ зарар кўрган эди.

Дониёр бу йилги совуқ ҳаво унинг боғига таъсир қилмаганини айтади:

- Ҳаво совуб кетди бирдан. Юракни ҳовучлаб ўтирдик, қор ёғмасин деб. Йўқ, ёмғир ёғиб шамол бўлди, лекин қор тушмади. Меваларимиз эса бу йил ҳар йилгидан 15 кун олдин гуллай бошлаган эди. Худога шукр, гулини тўкиб олди. Ҳозир ўрик ва шафтоли довуччаси чигитдай бўлиб қолган, дейди боғбон.

Дониёрнинг айтишича, мевалар гуллаб бўлгач бозордаги қуруқ мевалар нархлари ҳам кескин тушиб кетган:

- Шу пайтгача баргакнинг бир килоси 45 минг сўмдан сотилаётган эди. Мана бу совуқдан эсон –омон ўтиб олганимиздан сўнг нарх икки бараварга ташлади. Ҳозир баргаклар 20 минг сўм бўлиб қолди, деди боғбон.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:42 0:00
Бевосита линк

Жиззах, Самарқанд вилоятларининг тоғли туманларига куни-кеча қалин қор ёғди.

Жиззах вилоятининг Бахмал туманида истиқомат қиладиган маҳалла оқсоқоли Очил Мирзаевнинг айтишича, бўлажак ҳосилнинг тўртдан бир қисмини совуқ урган бўлиши мумкин:

- Қор кўп ёғди. Лекин ер музламади. Кечаси мен ўзим чиқиб қарадим, ҳамма дарахтнинг шохлари қор бўлиб турди. Ўзимнинг тажрибамдан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, совуқ унчалик ҳам таъсир қилмади. Назаримда 30 фоизлар ҳосил кетган бўлиши мумкин, лекин 70 фоизи яхши турибди, деди Очил Мирзаев.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:15 0:00
Бевосита линк

Ўзбекистон боғдорчилик, узумчилик ва виночилик Илмий текшириш институтининг мутахассиси, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Абдулла Арифовнинг айтишича, дарахтлар бу кутилмаган совуқдан қийналиб қолганига қарамай, ҳосилини сақлаб қолди:

- Мана ҳозир ҳам Зангиота туманидаги боғларни кузатяпмиз. Дарахтлар қисман стресс олди, лекин совуқ сезиларди таъсир қилгани йўқ. Мана совуққа энг чидамсиз шафтоли дарахтини кўряпман. Гули бутун, чангдонлари бутун, ғунчалари бутун. Бўстонлиқ, Қибрай туманларида ҳам қаттиқ шикастланган дарахтлар йўқ. Назаримда, Аллоҳнинг бу синовидан эсон-омон ўтиб олдик. Бу энди кўпчиликнинг ризқи, баракасини берсин, деди олим Абдулла Арифов.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:21 0:00
Бевосита линк

Ўтган йилнинг март ойи сўнгги кунларида Ўзбекистонга ёпирилган бир неча кунлик қаттиқ совуқ ва қалин қор кўкариб чиққан сабзавотлар, мевали дарахтларнинг асосий ҳосилини уриб кетган эди. Олимлар ва ёши улуғ кишилар шу пайтгача баҳор фаслида бундай "табиий офат"ни кўрмаганини айтган эдилар.

Мутахассисларнинг ҳисоб китобига кўра, ўтган йили водий вилоятларида ўрик, шафтоли ҳосилининг 70-80 фоизини совуқ урган эди.

Ўзбекистон Гидрометеорология марказининг хабарига кўра, 20 мартдан бошлаб Ўзбекистонда ҳаво яна исий бошлайди. Кейинги икки ҳафта ичида вилоятларда ҳаво ҳарорати +17дан +27 даражагача кўтарилади.

XS
SM
MD
LG