Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:23

OzodMikrofon: Наврўзни тинчгина ўтказиб олдик, Ўзбекистонни ёмонламанг!


Қашқадарё вилоятидан OzodMikrofon эшиттиришга боғланган 53 яшар фаррош Аҳмад Муродов вилоятда Наврўз байрами яхши нишонлангани, бунинг асл сабаби эса Ўзбекистонда мустақиллик йилларидан буён турмуш тарзи яхшилангани экани ҳақидаги хулосаларини айтди.

Бу хулосаларини Озодлик тингловчилари билан ўртоқлашга Аҳмад ака Наврўз муносабати билан ўтган жонли мулоқотдаги танқидларга қўшилмаслиги, буни "Ўзбекистонни ёмонлаш" деб ҳисоблаши ҳамда бунга асос йўқ, деб билишини таъкидлади.

Аҳмад ака Ўзбекистондаги энг муҳим ютуқ қўшниларига нисбатан осойишталиги, тинчлиги, деб билишини қайта ва қайта таъкидлади.

- Қашқадарёга келган мухбир Наврўз байрами сиёсийлашиб кетган, яхши бўлмади, деб гапирди. Эшиттиришда қатнашган бошқа мухбирлар ҳам, қашқадарёликлар ҳам шунақа гапларни айтди. Булар нотўғри, бизда ҳаммаси яхши, тинчлик, Наврўз байрами жуда яхши ўтди. Ҳали ҳам давом этяпти маҳалаларда, сумалаклар бўлаяпти. Нима кераги бор, Ўзбекистонни ёмонлашнинг?! - деб эътироз билдирди бу тингловчи.

Қуйида у киши билан суҳбатни тингланг:

OzodMikrofon: Наврўзни тинчгина ўтказиб олдик, Ўзбекистонни ёмонлашнинг нима кераги бор?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:15 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG