Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:27

OzodMikrofon: “Ногиронлик аравачаси учун 2 миллион сўм сўрашди”


OzodMikrofon га қўнғироқ қилган тингловчилар маҳаллий ҳокимларнинг фуқаролар арз-додига қулоқ солмаётгани, мулозимларнинг шикоятчилардан қочиб юришидан арз қилди. Хоразмлик пенсионер ва жиззахлик биринчи гуруҳ ногирони фикрича, ҳокимлар билан халқ ўртасида кўзга кўринмас катта жарлик пайдо бўлган.

“Ҳоким бу сафар ҳам қабул қилмаса очлик эълон қиламан!”

Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида истиқомат қилувчи пенсионер Қадамбой Матмуродов туман ҳокимининг аҳоли арзу шикоятларини тинглашдан қочиб юрганидан ёзғирди:

“Ўғлим Россиядан депорт бўлиб келган. 32 ёшда. Бормаган жойи қолмади, ҳеч қаердан иш тополмаяпти. Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Қурбоновнинг қабулига бир неча марта бордим. Қабул қилмайди, навбатда туриб, кунни кеч қилиб қайтиб клаверамиз. Ҳоким доим қочиб юради. Иқтисодий аҳволимиз жуда ҳам оғирлашиб кетяпти. Душанба куни яна ҳокимга бораман. Агар қабул қилмаса очлик эълон қиламан”, деди пенсионер Қадамбой Матмуродов.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:00 0:00
Бевосита линк

“2 миллион пулим бўлганда аравача сўраб бормасдим”

Жиззах вилоятининг Бахмал тумани Ўсмат шаҳарчасида яшовчи биринчи гуруҳ ногирони 53 яшар Нурмуҳаммад Мирзиёевнинг айтишича, у туман ижтимоий таъминот бўлимига автомат ногиронлик аравачаси сўраб мурожаат қилган. Бироқ, мулозимларда аравача учун икки миллион сўм талаб қилишган:

“Олти йил аввал умуртқам синиб тўшакка михланиб қолганман. Хотиним вафот қилган, беш нафар ёш болам бор. Сўнгги пайтда қўлларим ҳам яхши ишламай оддий аравачанинг ғилдиракларини айлантиришга кучим етмай қолди. Шунинг учун туман ижтимоий таъминот бўлимига бориб, менга ёрдам қилинглар, автомат аравача олиб беринглар деб илтимос қилгандим. Улар аввал ўн кун сарсон қилишди. Кейин икки миллион сўм пул берсангиз аравача қилиб берамиз, дейишди. Агар икки миллион пулим бўлганда сенларни олдингга келмаган бўлардим, дедим”, дейди Нурмуҳаммад Мирзиёев.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:21 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG